Афғонистондаги президент сайловлари якуний натижалари эълон қилинди

Oбуна бўлиш
Афғонистонда президент сайловлари сентябрь ойида ўтказилган эди. Орадан беш ой ўтиб унинг якуний натижалари маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Амалдаги Афғонистон президенти Ашраф Ғани овозларнинг якуний ҳисоб-китобига кўра президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали хабар қилди.

“Афғонистон мустақил сайлов комиссияси Ашраф Ғанини Афғонистондаги президент сайловлари ғолиби сифатида эълон қилади”, - дейилади хабарда.

​Якуний ҳисоб китобларга кўра, Ашраф Ғани сайловчиларнинг 50,64 фоизи олишга муваффақ бўлган.

Унинг асосий рақиби ҳисобланган бош вазир Абдуллоҳ Абдуллоҳ 39,52 фоиз овоз билан иккинчи ўринда қайд этилган.

Афғонистон Ислом партияси раиси Гулбиддин Ҳикматиёрга сайловчиларнинг 3,85 фоизи овоз берган.

 

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни Афғонистонда прпезидент сайловлари бўлиб ўтди. Шундан сўнг мамлакат марказий сайлов коммисияси овозларни ҳисоблаш чиқиш учун танаффус олди. Бу толибларнинг сайлов куни амалга оширган террорчилик актлари ҳамда бир неча сайлов участкалари билан алоқанинг узилиб қолгани билан боғлиқ эди.

Янгиликлар лентаси
0