09:52 06 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (893)
59110

Банкнотларнинг бир қисми дезинфекциядан ўтказилиб, 14 кунлик карантинга жойлаштирлади. Гуанчжой банкидаги марказий банк бўлими бундай қарорга келди.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Хитой ҳукумати коронавирусни тўхтатиш бўйича янги стратегияни мақуллашди: “заҳарланган купюралар” йўқ қилинади, бошқа қисми эса дезинфекция қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Бу ҳақда Global Times газетаси Хитой ҳукумат сайтига асосан хабар қилди.

Эпидемияга энг кўп учраган туманлардаги шифохона, бозор ва жамоат транспортидан олинган пуллар йўқ қилинади. Йўқ қилинадиган банкноталар миқдори ҳақида маълумот очиқланмаган.

Қолган пуллар ултрабинафша нурлар ёрдамида дезинфекциядан ўтказилади ва икки ҳафталик карантинга жойлаштирилади.

Йўқотилган пул бирликлар ўрнини тўлдириш учун Хитой марказий банки янги банкноталар ишлаб чиқаради. Хусусан, январда банк Уханга янги банкноталар шаклида 4 миллиард юан ажратди.

Сўнгги маълумотларга кўра, янги коронавирус билан 73 минг киши касалланди, 1873 киши ҳалок бўлди, 12,5 мингдан ортиқ киши соғайиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, олимлар коронавирусни пул ва уяли телефон орқали юқтириш мумкинлигини маълум қилгани ҳақида хабар бергандик.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (893)

Асосий мавзулар