15:03 05 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
52501

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу АҚШ Сурия нефтини очиқчасига ўғирлаётганини ва шу билан бирга Сурияга нефт олиб киришни таъқиқлаётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 19 фев - Sputnik. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу АҚШни Суриянинг нефт бойликларини талон-тарож қилишда айблади. Ҳарбий эксперт Виктор Баранец нима учун Америка қўшинларининг Араб Республикасида бўлиши "нуқтали" характерига эга эканлигини Sputnik радиосининг эфирида тушунтирди.

АҚШ Суриядаги нефт конларини очиқчасига ва андишасиз талон-тарож қилмоқда ва шу билан бирга санкциялар орқали бу мамлакатга нефт етказиб беришни тақиқламоқда, деди Россия мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу.

"Бир томондан, нефт қазиб олинадиган нефт конлари (ҳудуд) АҚШ томонидан назорат қилинади. Сурия давлати ва Сурия халқига тегишли бўлган бойликлар очиқчасига ва андишасиз талон-тарож қилинмоқда. Бошқа томондан, у ерга нефт олиб кириш тақиқланган", - деди армия генерали.

Вазирнинг сўзларига кўра, Суриянинг тинч аҳолиси азият чекмоқда. Одамларга иссиқлик, иссиқ сув, электр энергияси керак. "Буларнинг барчаси у ерга етказиб берилиши тақиқланган углеводородлардан олинади, ва улар ўзлари ҳамма жойдан ҳам ҳар доим ҳам уни қазиб олиша олмайдилар", - дея тушунтирди Шойгу.

Sputnik радиосида "Комсомольская правда" газетасининг ҳарбий шарҳловчиси, истеъфодаги полковник Виктор Баранец АҚШнинг ҳаракатларини очиқчасига талончилик ва босқинчилик деб атади.

"Америка Қўшма Штатлари бу республиканинг қонуний ҳукуматининг рухсатисиз Сурияга ўз қўшинларини юборди ва уларнинг барча ҳаракатлари босқинчилар ҳаракатига ўхшайди. Уларнинг ИШИДга* қарши курашлари сохта бўлиб чиқди - улар террорчиларни бомбардимон қилишмади, аммо шов-шув остида улар янги ўқ-дорилар ва ракеталарни синовдан ўтказишди. Агар улар бу ерларда қурган базалар бўлмаганда, Американинг Суриядаги мавжудлиги шарпалар мавжудлиги каби бўлар эди. Улар улкан нефт захираларига эга бўлган бир нечта ҳудудларни эгаллаб олишиб, ўз бўлинмаларини бу ҳудудларга боғлаб, Сурия нефтини тортиб сотиш билан шуғулланишмоқда. Амалда улар контрабанда билан шуғулланишмоқда. Агар Суриянинг табиий бойликлари харитасига қарасак, уларнинг базалари "ёғли" минтақалар билан боғланганлигини кўрасиз. Айнан шу ҳолат (президент Дональд) Трампни (Суриядан қўшинларни олиб чиқиш қароридан) ушлаб турипти. Барча халқаро қоидаларга кўра, бу яққол ишғол. Ҳа, бу суверен давлатнинг яширин талон-тарож қилишдир", - деди Виктор Баранец.

* Россияда тақиқланган террорчилик гуруҳи

Асосий мавзулар