18:24 02 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
545 0 0

Венесуэла гиперинфляцияга учраган миллий ваютасининг янги, деноминация қилинган купюраларини чоп этишни Россиянинг "Гознак" корхонасига буюртма берди.

ТОШКЕНТ, 19 фев - Sputnik. Россия Венесуэла учун пул чоп этади, деб хабар қилди Bloomberg Венесуэла Марказий банки ва "Гознак" АЖ орасида имзоланган шартномага асосан, РИА Новости хабарига асосан. 

Агентлик хабарига кўра томонлар 2019 йилнинг ноябр ойида 300 миллион дона Венесуэла боливар купюраларини чоп этишни кўзда тутувчи шартнома имзолашган.

Буюртма қиймати 10 000 дан 50 000 гача бўлган Венесуэла боливарларининг деноминация қилинган  янги купюраларини чоп этишни назарда тутади. Дастлабки босқичда банкноталар умумий қиймати 143 миллион долларни ташкил этади. Тасдиқланмаган  хабарга кўра, Венесуэла валютасини чоп этиш учун "Гознак" 7,4 миллион доллар тўлов олади. 

Эслатиб ўтмиз, сўнгги йилларда АҚШ ва қатор давлатлар босими остида Венесуэла иқтисодиётида гиперинфляцияга учраган эди. Бунинг оқибатида мамлакат қоғоз пулларининг қадри кескин тушиб кетган эди. Бугунги кунда мамлакат ичидаги ҳисоб-китоблар АҚШ долларда амалга оширилмоқда. 

Маълумот учун, Россиянинг "Гознак" АЖ буюртмачилари орасида Белоруссия, Ливан, Гватемала, Малайзия ва бошқа давлатлар ҳам бор. Корхона йилига 11 000 тонна банкноталар ишлаб чиқариш қувватига эга. Пулдан ташқари АЖ паспорт ва бошқа ҳимояланган бланклар ҳам чоп этади.

Асосий мавзулар