Қозоғистонда қуролланган аскар ҳарбий қисмдан қочиб кетди

© Sputnik / Табылды КадырбековАрхивное фото военнослужащих
Архивное фото военнослужащих - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўқ-дори сақлаш хонасида маълум миқдордаги ўқотар қурол етишмаслиги аниқланган. Жумладан, 30 дона АК-74, 27 дона 9 мм Макаров тўппончаси, АК ўқлари (420 дона).

ТОШКЕНТ, 20 фев — Sputnik. Қозоғистоннинг Чимкент шаҳри яқинидаги ҳарбий қисмдан аскар қурол билан қочиб кетди. Полиция уни қидирмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон нашри хабар қилмоқда.

Мамлакат мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Чимкент шаҳри яқинидаги ҳаво ҳужумига қарши ҳарбий қисмларнинг биридан шартнома асосида хизмат қилаётган кичик сержант ўзбошимчалик билан қисмни тарк этган. Ўқ-дори сақлаш хонасида маълум миқдордаги ўқотар қурол етишмаслиги аниқланган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳарбий полиция ҳарбий хизматчи қўлга олиш ва йўқолган қуролларни қидиришга оид барча зарурий тезкор-тадбирларни ўтказмоқда. Шунингдек, хавфсизликни таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда қисм навбатчисининг ёрдамчиси жанговар навбатчилик вақтида соат 4да қурол ўғирлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Матнда “Перехват” режаси ҳақида гап бормоқда.

Айтилишича, 30 дона АК-74, 27 дона 9 мм Макаров тўппончаси, АК ўқлари (420 дона), Макаров пистолети ўқлари (48 дона), травматик тўппонча (бир дона, 24 дона ўқ) ўғирланган.

Янгиликлар лентаси
0