16:16 04 Август 2020
Эфир
  • RUB137.46
  • EUR12021.09
  • USD10209.86
Дунёда
Ҳавола олиш
159220

Полякларнинг 73 фоизидан ортиғи 1945 йил 27 январда Освенцим ўлим лагери Қизил Армия томонидан озод қилинганлигини биладилар.

ТОШКЕНТ, 21 фев - Sputnik. Полякларнинг учдан икки қисми (65%) 1945 йилда ўз ватанларини фашистлар истилосидан озод қилишда Қизил Армия хизматини тан олишади ва унинг қаҳрамонлиги учун миннатдорлар.

Бундай миқдорий устунлик, айниқса Польша раҳбариятининг Иккинчи Жаҳон урушидаги Совет Иттифоқининг ролини аҳамиятсиз баҳолаш истаги фонида, мамлакатдаги ҳақиқий кайфиятни аниқ тасвирлайди.

Польша аҳолиси Sputnik.Мнения лойиҳаси доирасида тарих ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Таъкидлаш керакки, респондентларнинг 27 фоизи тегишли саволга салбий жавоб беришди. 73 фоиз поляклар 1945 йил 27 январда Освенцим ўлим лагери Қизил Армия томонидан озод қилинганлигини биладилар.

Эслатиб ўтамиз, Польша Россия президенти Владимир Путинни Қизил Армия томонидан Освенцимдаги Аушвиц-Биркенау фашистлар концлагерининг озод қилинганининг 75 йиллигини нишонлашга таклиф қилмаган.

Маросимда 200 га яқин собиқ маҳбуслар, чет эл делегациялари иштирок этди, уларнинг 30 га яқинини президентлар, бош вазирлар ва монархлар бошқарган.

Россия томонидан Россия Федерациясининг Польшадаги элчиси Сергей Андреев иштирок этди.

Асосий мавзулар