16:54 02 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
84920

Пентагон вакилига кўра, "сценарий Европада Россия билан бўлаётган уруш сингари штатдан ташқари ҳолатни қамраб олган бўлиб, бунда Россия НАТО ҳудудидаги объектга қарши кам қувватли ядро қуролини чекланган миқдорда қўллаш қарорини қабул қилади".

ТОШКЕНТ, 22 фев – Sputnik. АҚШ Россия Европа бўйлаб ядровий зарба берадиган тақдирда, Қўшма Штатлар томонидан бўладиган жавоб зарбаси бўйича "кичик" ўқув-машғулотлар ўтказди, деб хабар берди Пентагон вакили. РИА Новости хабари асосида.

Унинг сўзларига кўра, "сценарий Европада Россия билан бўлаётган уруш сингари штатдан ташқари ҳолатни қамраб олган ва бунда Россия НАТО ҳудудидаги объектга қарши кам қувватли ядро қуролини чекланган миқдорда қўллаш қарорини қабул қилади".

Бундай ҳолатларда ишга мудофаа вазири, сўнгра президент аралашади ва охир-оқибат қандай муносабат билдириш тўғрисида қарор қабул қилинади, деб қўшимча қилди Пентагон вакили.

Машғулотлар давомида АҚШ реакцияси имитация қилинган бўлиб, унда Вашингтон "Россияга қарши ядровий зарба билан жавоб қайтаради". Таъкидланишича, Пентагон раҳбари Марк Эспер машғулотлар давомида Қўшма Штатлар бу сингари вазиятда қандай реакция билдириши мумкинлиги тўғрисида тасаввурга эга бўлган.

Машғулотларда шунингдек, "ядровий инқироз вақтида мулоқот қандай кечиши"ни тушуниш учун АҚШ конгресси вакиллари ҳам иштирок этганлар.

Сал олдин, жума куни, Пентагон вакили АҚШ Европада кам қувватга эга ядровий ракеталарни жойлаштиришни режалаштирмаётгани ҳақида баёнот берган эди. Американинг "Россия томонидан бўлган қоидабузарликка жавоби" ядровий бўлмаслигига ишонтириб, бу ерда гап ДРСМД билан рухсат берилган радиусдаги баллистик ракеталар ҳақида гап бораётганини айтганди.

Февраль ойи бошида Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Майк Помпеога ядровий уруш бошланишига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисидаги баёнотни қабул қилиш таклифини билдирган эди. Лавров Вашингтон тез орада жавоб қайтариш ваъдасини берганини эслатиб, бу жавоб ижобий бўлишига умид билдирди.

Асосий мавзулар