08:32 07 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
481 0 0

Куни кеча ҳам Қозоғистоннинг бир нечта шаҳарларида "Гарант 24" ва "Estate Ломбард"нинг юзлаб омонатчилар ўз пулларини қайтариш мақсадида компания офисларини штурм қилган эдилар.

ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида мижозлар Home Avto Invest ломбарди директорини гаровга олишди, деб хабар бермоқда Sputnik Қозоғистон.

Бугун, 22 февраль куни, атираулик ломбард омонатчилари офис атрофида тўпланиб, директордан қўйилган пуллар, машиналар ва кўчмас мулкни қайтаришни талаб қила бошлаганлар. 

Айримлар ўз мулкини қайтариш мақсадида ломбард директорини гаровга олишга жазм этишган, ҳатто. Эркак шаҳардаги драма театри яқинидаги кўпқаватли уйларнинг биридаги хонадонларда ушлаб турилган. Аҳоли уни фақатгина қўйилган омонатлари қайтарилган тақдирда, гаровга олинган шахсни қўйиб юборишларини маълум қилишган.

Куни кеча ҳам Қозоғистоннинг бир нечта шаҳарларида "Гарант 24" ва "Estate Ломбард"нинг юзлаб омонатчилар ўз пулларини қайтариш мақсадида компания офисларини штурм қилган эдилар.

Полиция маълумотларига кўра, "Гарант24" компаниясига нисбатан текширув тадбирлари амалга оширилмоқда. Ломбардга нисбатан эътирози бўлганларнинг барчасига ҳуқуқ-тартибот органлари ариза билан мурожаат қилишни маслаҳат берганлар.

Асосий мавзулар