13:38 04 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
424 0 0

5,7 магнитудали зилзила 23 февраль уни Туркия ва Эрон чегарасида қайд этилди. Унинг оқибатида тўққиз нафар Туркия фуқароси ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Туркия шарқидаги зилзила оқибатида жабрланганлар сони 37 кишига етди, тўққиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар қилмоқда.

Мамлакат ички ишлар вазири Сулаймон Сойлунинг сўзларига кўра, қурбонлар ва вайронагарчиликлар Башкале туманининг Кашкол, Гювенлик, Геленлер ва Ўзпинар қишлоқларида қайд этилган.

Вазир вайроналар остида ҳалигача одамлар борлиги ва уларни қутқарув-қидирув ишлар давом эттирилаётганини таъкидлади.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Эронда ушбу зилзила оқибатида жабрланганлар сони 75 кишига етган.

5,7 магнитудали зилзила 23 февраль, якшанба куни Туркия ва Эрон чегарасида қайд этилди. Эпимарказ Эроннинг Табриз шаҳридан 141 километр ғарбда ва Туркиянинг Ўзалп шаҳридан 71 километрда жанубий-шарқда жойлашган.

Асосий мавзулар