13:48 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (577)
200210

Коронавирус – Марказий Осиё чегараларини ёпиш учун етарли асос эмас, дейди россиялик эксперт Шелканов. Мутахассиснинг сўзларига кўра, вирус кириб келиш жараёни яна икки ой давом этади.

Россия Фанлар академиясининг биологик хилма-хиллик бўйича федерал илмий-тадқиқот маркази вирусология лабораторияси мудири Михаил Шелканов коронавирус Марказий Осиёда тарқалиши мумкинми, деган саволга жавоб берди.

Унинг фикрича, вирусни Хитойнинг турли провинцияларида ва бошқа мамлакатларда юқтириш жараёни мутлақо нормал ҳолат, аммо Марказий Осиёда эпидемиологик давомийлик бўлмаслигини кафолатлаш  - муаммо.

“Туристлар томонидан Россия ҳудудига эпидемиологик давоми бўлмаган бир неча юзлаб экзотик инфекциялар олиб келинади”, - дейди эксперт Sputnik Тожикистон’га.

Шелкановнинг сўзларига кўра, вирус тарқалиши жараёни яна икки ой давом этади, аммо ҳалокатли оқибатларга олиб келмайди.

“Коронавирус олиб кирилиши билан боғлиқ саноқли ҳолатлар Марказий Осиё мамлакатлари чегараларини ёпиб қўйилиши учун етарли асос сифатида кўриб чиқилмаслиги керак”, - дейди эксперт.

Мутахассиснинг батафсил изоҳини рус тилида қуйидаги подкастда тинглашингиз мумкин.

Щелканов: коронавирус в ЦА не будет иметь катастрофических последствий
Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (577)

Асосий мавзулар