Австралия пляжида ғалати жонзот топилди

© UnilaidМорской заяц
Морской заяц - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Денгиз қуёнлари, саккизоёқлар сингари, ҳимоя учун таркибида токсинлар бўлган сиёҳлардан фойдаланадилар ва итлар учун заҳарли ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 27 фев - Sputnik. Австралиялик эркак Перт яқинидаги пляжда ғайриоддий бир жонзотни топди, деб хабар беради Unilad.

Эркак ушбу жонзотнинг фотосуратини ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Фойдаланувчилардан бири топилмани пластик қоп ёрдамида океанга ташлаб юборишни тавсия қилди. У буни "ит қотили" эканлигини таъкидлади.

Скелет древнего ящера - Sputnik Ўзбекистон
Қўрқинчли махлуқ: Шотландияда номаълум жонивор скелети топилди - фото

Кейинчалик, Макқуари университети биология фанлари бўлими профессори Кулум Браун топилган жонивор денгиз қуёни эканлигини тушунтирди.

Денгиз қуёнлари, саккизоёқлар сингари, ҳимоя учун таркибида токсинлар бўлган сиёҳлардан фойдаланадилар ва итлар учун заҳарли ҳисобланади.

Аввалроқ "Cиара" тўфони Шотландиянинг шимолий-шарқий соҳилига сирли денгиз жонзотининг скелетини чиқаргани маълум бўлди.

Ижтимоий тармоқларда у қайси ҳайвонга тегишли эканлиги ҳақида тортишувлар кучайиб кетди. Баъзи шарҳловчилар буни кит ёки касаткага тегишли деб таъкидлашса, бошқалари уни тулки-акуланинг қолдиқлари деб тахмин қилишди.

Янгиликлар лентаси
0