Эрон вице-президенти коронавирусга чалингани аниқланди

© AFP 2023 / ATTA KENAREВице-президент Ирана по делам женщин и семьи Масуме Эбтекар
Вице-президент Ирана по делам женщин и семьи Масуме Эбтекар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрон аёллар ва оила масалалари бўйича вице-президенти Масума Эбтекар коронавирус юқтириб олди. Мамлакатда бу касалликдан 26 нафар киши вафот қилди.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Эрон аёллар ва оила масалалари бўйича вице-президенти Масума Эбтекар коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда РИА Новости IRNA агентлигига асосан хабар қилди.

Джеки Чан - Sputnik Ўзбекистон
Жеки Чан коронавирус ташхиси билан шифохонага тушди – ҳақиқатми ёки фейк?

Вице-президент маслаҳатчисининг сўзларига кўра, ўтказилган таҳлил бу ташхисни тасдиқлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда коронавирус билан касалланган кишиларнинг сони 245 нафарни ташкил қилди, улардан 26 нафари вафот қилди.

Энг кўп ҳолатлар Теҳрон ва Гилян вилоятларида қайд этилди. Пайшанба куни энг кўп касалланиш 100 та ҳолат аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ирож Харирчи коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар бергандик.

Коронавирус - сўнгги маълумотлар

Сўнгги маълумотларга кўра, пневмонияга чалинганлар сони 80 минг кишидан ошди. Ўлганлар сони 2770. Ўлим кўрсаткичи бўйича биринчи ўринда Хитой, кейин Жанубий Корея, Эрон ва Италия эгаллади. Эпидемия 29 мамлакатга тарқалди. ЖССТ эпидемияни фавқулодда ҳолат деб тан олди. Касалликка Сovid-2019 расмий ном берилди.

Янгиликлар лентаси
0