Россия Мудофаа вазирлиги Идлибда турк ҳарбийлари билан бўлган ҳолат ҳақида маълумот берди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишСитуация в населенном пункте ад-Дейр аш-Шаркий в Сирии
Ситуация в населенном пункте ад-Дейр аш-Шаркий в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Мудофаа вазирлиги Идлибда Туркия ҳарбийлари билан бўлган ҳолат ҳақида маълумот берди. Таъкидланишича, Россия ХККнинг авиацияси Беҳун аҳоли пункти ҳудудида қўлланилмаган.

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Идлиб деэскалация ҳудудида Сурия ҳукумат кучлари томонидан ўққа тутилган турк ҳарбийлари у ерда бўлмаслиги керак эди. РИА Новости хабарига асосан.

Танки турецкой армии в провинции Идлиб - Sputnik Ўзбекистон
Турк ҳарбийлари Россия ҳарбий самолётларини ўққа тутди

Вазирлик хабар беришича, 27 феврал куни "Хайят Таҳрир аш-Шом"* террорчилик гуруҳи жангарилари Беҳун аҳоли яшаш пунктида Сурия армияси позицияларига ҳужум қилишга уринган. Сурия қўшинлари жавобан берган зарбалар "террорчи гуруҳларнинг жанговар гуруҳлари орасида" бўлган турк қўшинларига ҳам теккан.

Шунинг билан, Туркия томонининг фикрига кўра, бу ҳудудда турк армиясининг бирон бир бўлинмаси бўлмаган ва бўлмаслиги ҳам керак, деб таъкидлаб ўтишди Мудофаа вазирлигида.

Жароҳатланган турк ҳарбийлари ҳақида маълумотни олгач, Россия томони зарба беришни тўхтатиш чораларини кўрди ва ҳалоқ бўлган ва ярадорларни Туркия ҳудудига эвакуация қилинишини таъминлади.

"Россия ХККнинг авиацияси Беҳун аҳоли пункти ҳудудида ишлатилмади", - дея қўшимча қилди ҳарбий идорада.

Ўтган тунда Туркиянинг Хатай чегара вилояти губернатори Раҳми Доган Сурия армияси томонидан уюштирилган ҳаво ҳужумида 33 нафар турк аскари ҳалок бўлганини ва 36 киши яраланганлигини маълум қилди. Шундан сўнг Анқара Сурия қўшинлари позицияларига ерусти ва ҳаво ҳужумларини бошланганини эълон қилди.

Туркиядаги ҳукмрон Адолат ва Тараққиёт партияси матбуот котиби Омер Челик ҳодисани НАТОга "ҳужум" деб атади ва альянс билан маслаҳатлашувларни эълон қилди.

Идлибдаги кескинлик

Январ ойи охирида Сурия армияси Идлиб ва ​​Ҳалаб вилоятларига ҳужум уюштирди, у ерда террористлар ҳар куни турар-жой мавзеларига ўқ узганлар. Бир ой ичида у 600 квадрат километрдан кўпроқ майдонни, Маарет-Нууман шаҳрини ва М5 трассасини (Дамашқ - Алеппо) озод қилишга муваффақ бўлди.

Ситуация в населенном пункте ад-Дейр аш-Шаркий в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Сурия аҳолиси америка аскарларини тошбўрон қилди - видео

Шу фонда, Анқара ва унинг баъзи шериклари Дамашқ ва Москвани гуманитар нишонларга ва турк ҳарбийларига зарба беришда айблашди. Россия ва Сурия бир неча бор беқарорликнинг сабаби террорчиларнинг хатти-ҳаракатлари бўлганини таъкидлашди. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров таъкидлаганидек, Туркия Идлиб атрофидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича муҳим мажбуриятларни бажара олмади, хусусан, ҳукумат билан мулоқотга тайёр бўлган қуролли мухолифатни террорчилардан ажратиб юбормади. Анқара эса ўз мажбуриятларини бажарганлигини даъво қилди.

Ўтган ҳафта Эрдўғон Анқара Россия билан музокараларда ҳали қониқарли натижа олмаганини айтиб, Идлибда ҳарбий операция бошлаш билан таҳдид қилди. Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков буни энг ёмон сценарий деб атади.

* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.

Янгиликлар лентаси
0