15:09 06 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
573 0 0

Истиқболли тадқиқотлар жамғармасининг (ФПИ) Илмий-техник кенгаши Россиянинг биринчи кўп маротаба ишлатиладиган "Крыло-СВ" ракетасининг учувчи намойишчисини ишлаб чиқаришни бошлашга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Истиқболли тадқиқотлар жамғармасининг (ФПИ) Илмий-техник кенгаши Россиянинг биринчи кўп маротаба ишлатиладиган "Крыло-СВ" ракетасининг учувчи намойишчисини ишлаб чиқаришни бошлашга қарор қилди, деб хабар беради жамғарма матбуот хизмати РИА Новости’га.

"Қайтадиган кўп маротаба фойдаланиладиган қанотли ракета блокларининг учиш экспериментал намуналар комплексини яратиш"лойиҳаси тасдиқланди", - дейилади матбуот хизмати хабарида.

"Крыло-СВ" енгил синф ракетасининг кўп маротаба фойдаланиладиган қанотли босқичидир, унинг дастлабки лойиҳаси тайёрланган ва 2019 йил 29 майда ФПИда ижобий баҳо билан ҳимоя қилинган. Бу "В.М. Мясищев номидаги ЭМЗ" ОАЖ бошчилигидаги ишчи гуруҳи олиб борилди.

"Крыло-СВ" лойиҳаси доирасида келгуси тўрт йил ичида амалга оширилиши режалаштирилган овоз тезлигидан паст намуналарда автоматик қўниш ва овоз тезлигидан паст парвоз режимида ва овоз тезлигидан юқори тезликларда эса намуналар мос равишда овоз тезлигидан юқори тез режимларда синовдан ўтказилади. Тадқиқот натижаси сифатида ракета двигателига эга тўлиқ ишлайдиган намойишчи бўлиши керак, у намойишчи стратдан то керакли баландликка етиб, қайтиш ва қўниш билан якунланиши керак, яъни барча синов циклини якунлаши керак бўлади", - дейишди ФПИда.

Аввалроқ намойишчининг парвоз синовларини бошланиши, яъни унинг биринчи тўлиқ ишга туширилиши 2023 йил охирида режалаштирилганлиги хабар қилинган эди.

Ракетанинг узунлиги олти метр ва диаметри 0,8 метрни ташкил қилиши айтилган эди. Ракета намойишчиси асл нусханинг учдан бир қисмини ташкил қилади. Ракета юқори тезлик билан ҳаракатланади - 6 Мах рақамига қадар. Учиришлар Капустин Яр полигонидан Каспий денгизигача қарата амлга оширилади. Ракета учун махсус "Вихрь" деб номланган янги двигател ишлаб чиқилмоқда. Роскосмоснинг ЦНИИмаш бош илмий институтида ракетани яратиш учун янги конструкторлик бюросини яратиш режалаштирилган. Парвозни давом эттирадиган иккинчи босқич ажралиб чиққанидан сўнг, биринчи кўп маротаба фойдаланиш мумкин бўлган босқич ўз қанотида космодромга қайтади.

Асосий мавзулар