Қирғизистон 1 мартдан бешта давлат фуқароларига киришни тақиқламоқда

© Sputnik / Медиабанкка ўтишГосударственный флаг Киргизской Республики
Государственный флаг Киргизской Республики - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чекловлар санаб ўтилган мамлакатлардан ишлаш учун, туризм ёки шахсий мақсадларда келган барча фуқароларга жорий этилади. Истисно фақатгина дипломатик паспортга эга шахслар учун кўзда тутилган.

ТОШКЕНТ, 28 фев — Sputnik. Қирғизистон COVID-19 коронавируси тарқалиши хавфи туфайли бешта давлат фуқароларига вақтинчалик киришни чеклайди, деб хабар берди Sputnik Қирғизистон.

Ресторан. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда коронавирус туфайли вақтинча тўй ўтказмаслик таклиф қилинди

Нашр хабарига кўра, сал олдин мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев тақиқ жорий этилиши ҳақида гапирган эди. Амалдор гап коронавирус авж олган давлатлар фуқаролари ҳақида бораётганига урғу берган.

Энди маълум бўлишича, Қирғизистон ҳукумати 1 мартдан - Хитой, Эрон, Япония, Жанубий Корея ва Италия аҳолисига киришни чеклаш қарорини қабул қилди. Ушбу рўйхат дунёдаги эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда тўлдирилиб борилиши мумкин.

Чекловлар ушбу мамлакатлардан ишлаш, туризм ёки шахсий мақсадларда келган барча фуқароларга жорий этилади.

Истисно фақатгина дипломатик паспортга эга шахслар учун кўзда тутилган. Шунингдек, 1 мартдан бошлаб ушбу давлатлар фуқароларига Қирғизистонда таклифномаларни расмийлаштириш ҳам вақтинчалик тўхтатилади.

Джеки Чан - Sputnik Ўзбекистон
Жеки Чан коронавирус ташхиси билан шифохонага тушди – ҳақиқатми ёки фейк?

Қирғизистон бош вазири ўринбосари Алтынай Омурбековага кўра, ушбу вақтинчалик чоралар мажбурликдан қабул қилинган, сабаби, дунёдаги вазият шиддат билан ўзгармоқда.

Омурбекованинг сўзларига кўра, дунёда 50 дан ортиқ мамлакатларда коронавирусга чалиниш ҳолатлари аниқланган, аммо рўйхатга киритилган тақиқ жорий этилган бешта давлатда 100 ва 1000 дан ортиқ ҳолатлар қайд этилган.

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари 10тадан кам аниқланган давлатлар фуқаролари Қирғизистон чегарасини кесиб ўтаётганда уч кун давомида обсервацияда бўладилар.

Янгиликлар лентаси
0