Токаев Кордайдаги можаронинг асл сабабини айтди

Oбуна бўлиш
Қозоғистон жанубида юз берган оммавий тартибсизликларда 11 киши қурбон бўлган эди. 40 дан зиёд киши қўлга олинган.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Кордай туманидаги оммавий тартибсизликларга икки жиноий гуруҳ ўртасидаги ноқонуний даромад манбаи устидан назорат учун кураш сабаб бўлган. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев  туманнинг Қоракамар қишлоғи аҳолиси билан учрашувда маълум қилди.

На заседании Совета Безопасности под председательством Елбасы рассмотрели ситуацию в Кордае - Sputnik Ўзбекистон
Кордайдаги вазият мени жуда безовта қилмоқда – Назарбоев

“Маълумки, туманда контрабанда билан фаол шуғулланувчи одамлар бор. Бу бизнесда иштирок этишни бошқа бир гуруҳ ҳам истаб қолди. Бир сўз билан айтганда, ноқонуний даромад манбаи устидан назорат қилишда иккита жиноий гуруҳ ўртасида можаро келиб чиққан. Бунинг оқибатида кўплаб инсонлар зарар кўрди, 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда очиқ гапириш керак”, - деди Токаев. Оқўрда матбуот хизмати унинг сўзларини келтирган.

Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари олдида қонунга барча жиноятчиларни миллатидан қатъи назар жазолаш турибди. Токаев бусиз мамлакатда тартиб ўрнатиб бўлмаслигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, 7 февраль куни Жамбил вилояти Кордай тумани Масанча қишлоғида оммавий муштлашув юз берган эди. Тартибсизликда қарийиб 400 дан ортиқ киши иштирок этди. Бунинг оқибатида 30 тадан ортиқ уй, 15 та дўкон ёниб, вайрон бўлди. Шунингдек, 23 дона автомашинага зарар етказилди.  Ҳозирда 40 дан зиёд кишини қўлга олинган ва Қозоғистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0