02:29 10 Июл 2020
Эфир
  • RUB142.48
  • EUR11455.78
  • USD10184.73
Дунёда
Ҳавола олиш
231 0 0

Мазали пряникларни татиб кўриш, қуроллар музейини томоша қилиш, рус классик ёки ёзувчиси Лев Толстойнинг "Ясная Поляна"даги ҳовли-муйзейига ташриф буюриш учун Тула шаҳрига келинг.

Ёзда Тула вилоятининг кўплаб меҳмонлари "Ясная Поляна", "Поленово", "Тургенево" далаҳовли-музейларига борадилар. Аммо вилоят марказида ҳатто совуқ мавсумда ҳам кўриш ва синаш мумкин бўлган нарса бор. Москвадан - бор-йўғи 180 километр, поездда икки соатдан сал кўпроқ. Қандай қилиб самоварга кирволиш керак, тақа қоқилган бургани, уч граммли револьвер ва гармоньли этикни қаерда кўриш мумкин - РИА Новости материалида.

XVI аср бошларига тааллуқли Тула Кремли - шаҳарнинг энг қадимги биноси. Унинг ҳудудида иккита ибодатхона бор: Богоявленскийда ҳозирда қурол-аслаҳа музейи филиали ва Успенскийси эса черковга қайтарилган. Тўғрироғи, ҳозир реставрация учун ёпиқ, лекин тўлалигича эмас. Сайёҳлар қўнғироқ минорасининг пастки қисмига ташриф буюриб, Палех икона рассомларининг фрескаларини кўришлари мумкин.

Кремлнинг ёнида велосипед йўллари, қаҳва ва чучвараҳоналари, шунингдек санъат объектлари ўрнатилган Қозон қирғоғи жойлашган. Масалан, металлдан ясалган дарахт-капалаклар, бир-бирига пайвандланган рус ва лотин алифбосининг 14 минг ҳарфидан йиғилган темир от. Селфи учун ажойиб жой!

Здание тульского государственного музея оружия.
© Sputnik / Владимир Вяткин
Здание тульского государственного музея оружия.

Яна бўялган самовар ёнидаги ўйма ёғоч тахтада суратга тушиш мумкин.

Шаҳардаги энг диққатга сазовор жойлардан бири бу Россиядаги энг қадимий (1873 йилда ташкил этилган) Давлат қурол музейи. Унинг тўпламининг бир қисми Кремлнинг Богоявленский ибодатхонасида сақланади.

Эски темир қалпоқ кўринишидаги асосий бино саккиз йил олдин қурилган. Тула усталари томонидан яратилган отиш ва совуқ қуроллари музейнинг беш қаватида жойлаштирилган. Энг қадимий экспонатлар XIV асрга тегишли.

Буюмларнинг бир қисмини қўлингизга олишингиз мумкин: пулемётдан нишонга олиш ёки Биринчи Жаҳон уруши милтиғини ушлаб туриш.

Тўпламда камдан-кам учрайдиган экспонатлар ҳам мавжуд, масалан, "балерина" (оғирлиги 43 килограмм бўлган енгил авиапушкаси), кичкина уч граммли "Бульдог" (бир метрдан қоғоз варақни тешиб қўйиши мумкин) револьвери, энг тезкор артиллерия қуроли (дақиқада 12 минг дона ўқ отади), ва шунингдек барчага яхши таниш Калашников автомати ва Макаров пистолети.

Голографик витрина ва проекцион мини-кинотеатрлар қуроллар билан танишишга ёрдам беради.

XIX -ХХ аср бошларида шаҳар аҳолисини нима билан даволашган, бу "Эски Тула дорихонаси” музейида намойиш этилади. Бу ерда дорилар 1884 йилдан 2011 йилгача сотилган.

Экспонаты, представленные на открытии новой постоянной экспозиции, посвященной истории стрелкового и холодного оружия с XIV века до современности, в Тульском государственном музее оружия.
© Sputnik / Сергей Мамонтов
Экспонаты, представленные на открытии новой постоянной экспозиции, посвященной истории стрелкового и холодного оружия с XIV века до современности, в Тульском государственном музее оружия.

"Дориҳона аввалги эгалари - Белявский оиласида бўлганидек қайта тикланди. Фаолиятни фарматсевтларнинг уч авлоди олиб боришган. Мебел, витрина, люстралар аждодлар томонидан қолдирилган ҳужжатларга мувофиқ буюртма қилинган", - дейди экскурсовод Лариса Москаленко. – Савдо залида ўзининг ёрлиқлари ёпиштирилган шишалар бор".

Музейнинг энг машҳур экспонати бу токарь Николай Алдунин томонидан ясалган олтин тақали бурга. Заргарлик буюмини микроскоп остида кўриш мумкин.

Бу анъаналарга ҳурмат бажодир: илгари дорихоналарга нафақат гиёхлар сотиб олишга киришган, балки спиртланган ҳайвонлар каби ғайриоддий нарсаларни кўргани киришган.

Кремль деворлари ёнида жойлашган "Тульские самовары" музейининг иккита залида XVIII — XX асрларнинг намуналари тўпланган. Нафақат металл, балки чинни, қайин пўстлоғилиги ҳам. Энг каттаси – декоративининг ичига ташриф буюрувчилар ҳатто кириши ҳам мумкин.

Бу ерда шаҳарда биринчи самовар заводини қурган Иван ва Назар Лисицинларнинг шахсий буюмлари ва бошқа маҳаллий савдогарлар - Сомовлар, Маликовлар, Фоминлар, Баташевлар, Шемаринларга тегишли нарсалар ҳам сақланмоқда.

Ленин номини олган асосий майдонда "Омад тилаймиз" ёзуви билан машҳур Тула прянигига атаб ясалган ёдгорлик ўрнатилган. Шаҳарнинг рамзларидан бири 1685 йилдан бери маълум бўлган.

Классик Тула пряниги – тўғри тўртбурчак шаклида, тепаси шакарланган. Ичида - мураббо ёки қуюлтирилган сут.

На главной площади, носящей имя Ленина, установлен бронзовый памятник знаменитому тульскому прянику с надписью На счастье. Один из символов города известен с 1685 года.
Фото предоставлено Постоянным комитетом Союзного государства
На главной площади, носящей имя Ленина, установлен бронзовый памятник знаменитому тульскому прянику с надписью "На счастье". Один из символов города известен с 1685 года.

Катта ҳажмда ишлаб чиқариш 1954 йилда бошланиб, Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалиги кўргазмаси очилишига бағишланган.

Чорак аср давомида пряникка бағишланган музей фаолият юритмоқда. Кўргазма экспозициялари орасида пишириқларга шакл берувчи махсус тахталар, турли хил қадоқлаш буюмлари, нонвойхоналар жиҳозлари.

Тула, шунингдек, гармонь ватани. Айнан шу ерда XIX-асрнинг бошларида ака-ука Шкунаевлар уй устахонасида энг оддий асбобларни ясашган.

Уларни Кремл яқинидаги Менделеевская кўчасида жойлашган "Гармони деда Филимона" музейида кўриш мумкин.

Тўпламда 150 дан ортиқ мусиқа асбоблари мавжуд: Тула, Саратов, Орел, Елецк, Вологда, Нижний Новгород гармоньлари, шунингдек немис бандонеон ва концертина. Баъзиларида ўйнашга рухсат берилади.

"Биз энг узун аккордеонни, энг кичкинасини - кафт катталигидагини, энг жарангдорини ва ўймакорликка тўласини намойиш этамиз. Биз энг мағрурланадигани – гармонь-этик" дейди Даргомыжский номидаги Тула санъат коллежи ўқитувчиси Николай Кузьмищев.

Уста Семён Штырхунов томонидан 37 ўлчамли этикни янги мусиқий асбоб ва санъат асарига айлантириб унга янги ҳаёт баҳш этди.

Ўйнаш учун сиз ўнг қўлингизни болдир қисмига, чапни эса товондан ушлаб, озгина тортиш керак.

Яқинда Кремлдан бошланиб Қозон қирғоғига параллел чўзилган Металлистлар кўчаси пиёдалар йўлагига айланди. Тула Арбати деб номланилади. Биноларнинг аксарияти - эсдалик буюмлари ва қандолат дўконлари, қаҳвахоналар жойлашган XIX асрга тааллуқли икки қаватли тош уйлари.

Бу ернинг ўзида Совет ўйинчоқлари музейи жойлашган. Белги орқали ҳовлига кирилса айни муддао бўлади. Кириш жойида сизни болалар автомашинаси кутиб олади.

Экспозиция учта хонани эгаллаган. Жавонларда - неваляшка, юла, юмшоқ ўйинчоқлар, пирамидалар, стол ўйинлари, ниқоблар, мозаикалар, диафильмлар, қўғирчоқлар.

Тульский кремль. В центре: Успенский собор.
© Sputnik / Алексей Куденко
Тульский кремль. В центре: Успенский собор.

Асосий мавзулар