Қозоғистон COVID-19 авж олган мамлакатдан келганларни чиқариб юборишга тайёр

Oбуна бўлиш
Қозоғистон ССВ вазирининг таъкидлашича, 4 март куни мамлакатга БААдан бортида икки нафар Хитой фуқаро бўлган самолёт келган. Улар изоляция қилиниб, кейин Хитойга жўнатиб юборилган.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Қозоғистон COVID-19 авж олган мамлакатдан келганларни ўз ҳудудидан чиқариб юборишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов маълум қилди, дея ёзади РИА Новости.

Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон коронавирусдан холи туристик жозибадор мамлакатлар рўйхатига кирди

“Ҳимоя мақсадида шундай мамлакатлардан келган ёки хавфли (коронавирус бўйича - Sputnik.) мамлакатларда бўлганларни чиқариб юборишга ҳақлимиз ва чиқариб юборишни амалга оширяпмиз”, - деди Биртанов матбуот анжуманида.

Қозоғистонлик вазирнинг таъкидлашича,  4 март куни мамлакатга БААдан бортида икки нафар Хитой фуқаро бўлган самолёт келган. Улар изоляция қилиниб, кейин Хитойга жўнатиб юборилган.

COVID-19

2020 йилнинг 5 март ҳолатига кўра, дунё бўйича COVID-19 коронавируси билан касалланганларнинг умумий сони 96 мингдан ошган. Коронавирус 70дан зиёд мамлакатда қайд этилган. Хитойдан кейин Жанубий Корея, Япония, Италия ва Эронда вируснинг авж олиши кузатилмоқда. Мазкур касалликдан 3303 киши вафот этган ва 53 429 нафари эса тузалиб кетган.

Янгиликлар лентаси
0