04:10 19 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB137.65
  • EUR12194.82
  • USD10295.33
Дунёда
Ҳавола олиш
1195 0 0

Жиноятни содир этишда гумонланиб қатл этилган аёлнинг қизи қўлга олинган. Маълум бўлишича, аёл ушбу ваҳшийларча қотилликни амалга оширгач, онасининг боши солинган сумка билан меҳмонга борган. Аёлнинг мақсади бошни танишларига кўрсатиш бўлган.

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Буюк Британияда 36 яшар аёл ўзининг 73 ёшли онасини бошини танасидан жудо қилди ва аёл миясини кесиб олди, деб хабар қилмоқда "Регион-Online" портали хабарига таянган ҳолда РИА Новости.

Ушбу фожиа ўтган йилнинг апрель ойида Ашингтонда юз берган, дея аниқлик киритилган хабарда.

Ҳодиса жойига етиб келган полиция пенсионер аёлнинг бошсиз танасини аниқлайди. Ваннахонадан эса мия солинган контейнер топилади.

Жиноятни содир этишда гумонланиб қатл этилган аёлнинг қизи қўлга олинган. Маълум бўлишича, аёл ушбу ваҳшийларча қотилликни амалга оширгач, онасининг боши солинган сумка билан меҳмонга борган. Аёлнинг мақсади бошни танишларига кўрсатиш бўлган.

Аёл холаси, тоғаси, отаси ва оила дўстиникида меҳмонда бўлган ва сумкани охирги борган хонадонда яширган.

Полиция тақдим этган хабарларга кўра, қизнинг саломатлиги ҳолатини инобатга олиб, унга жиноятда айблов эълон қилинмаган.

Асосий мавзулар