Хитойга COVID-19 четдан олиб кирилмоқда

© Sputnik / Анна Раткогло / Медиабанкка ўтишРаспространение коронавируса нового типа в Китае
Распространение коронавируса нового типа в Китае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойда четдан кириб келган COVID-19 коронавирусининг тасдиқланган ҳолатларининг умумий сони 69 га етди.

ТОШКЕНТ, 10 мар - Sputnik. Ухандан ташқари Хитойнинг барча ҳудудида учинчи кун кетма-кет янги турдаги коронавирус билан касалланиш ҳолати кузатилмади. Фақат олиб кирилган касалланиш ҳолати кузатилди. Бундан Хитой Соғлиқни сақлаш бўйича давлат қўмитаси статистика дарак бермоқда, дея ёзади РИА Новости.

“9 март куни янги коронавирус билан инфекциянинг иккита тасдиқланган ҳолати қайд этилди, улар мамлакатга чет элдан келтирилди, биттаси Гансу провинциясида ва биттаси Пекинда. Четдан кириб келган тасдиқланган ҳолатларининг умумий сони 69 га етди”, - дейилади хабарда.

7 март куни мамлакатнинг ваколатли органлари бутун Хитой бўйлаб 44 та юқумли касалликка чалиниш ҳолатларини аниқладилар, улардан 41 таси Хубэй провинциясида, ҳаммаси Уханда, ва учта четдан кириб келган – иккита ҳолат Пекинда ва биттаси - Гансу провинциясида.

Медики опрыскивают индонезийских граждан антисептиком после прибытия из китайского Уханя, центра эпидемии коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
ЖССТ вакиллари Ўзбекистонга коронавирусга қарши профилактикада ёрдам бермоқда

8 март куни мамлакатда 40 та янги юқтириш ҳолати: Хубэйда 36 та, ҳаммаси ўша Уханда ва тўртта Гансу провинциясида юқтириш ҳолатлари қайд этилди.

9 март куни Хитойда 19 та янги ҳолат қайд этилди, улардан 17 таси Уханда, иккитаси четдан кириб келган.

Янги коронавирус

Ўтган йилнинг охирида Хитой расмийлари Уханда келиб чиқиши номаълум пневмония тарқалиши ҳақида хабар беришди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчиси янги коронавирус эканлигини аниқладилар.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу эпидемияни халқаро миқёсдаги ташвишли фавқулодда ҳолат деб тан олди.

Касалликка чалинганларнинг умумий сони 104 мамлакатда 110 мингга етди, шундан 81 мингтаси Хитойда. Хитойда 3136 киши ушбу касалликнинг қурбонига айланган, қарийб 60 минг киши соғайиб кетган.

Европа давлатлари орасида энг оғир вазият Италияда кузатилмоқда: юқтирганлар сони 9100 кишидан ошди, шундан 463 киши вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЖССТ вакиллари Ўзбекистонга коронавирусга қарши профилактикада ёрдам бераётгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0