Россияда муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши мумкин

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПленарное заседание Госдумы РФ
Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат думаси депутати Александр Карелин Асосий қонунга ўзгартишлар фонида муддатдан олдин парламент сайловлари ўтказиш тўғрисида қонун лойиҳаси киритади.

ТОШКЕНТ, 10 мар – Sputnik. Давлат думаси “Единая Россия” депутати Александр Карелин Асосий қонунга ўзгартишлар фонида муддатдан олдин парламент сайловларини ўтказиш тўғрисида қонун лойиҳаси киритади. РИА Новости хабарига асосан.

Участники детского юбилейного рейса в честь 60-летия атомного ледокольного флота развернули гигантский российский флаг на Северном полюсе, куда они прибыли на ледоколе 50 лет Победы - Sputnik Ўзбекистон
"Буни совуриб бўлмайди": ўзбекистонликлар РФ ерлари Конституция билан ҳимояланиши ҳақида

“22 апрел куни Россияда овоз бериш орқали Конституцияга киритиладиган тузатишлар бизга катта ваколат беради. Шубҳасиз, президент партия ролини ошириш, парламентда Федерация Кенгашида аҳолимизнинг кўп қисмини депутатлар орқали ролини кучайтиришни таклиф қилмоқда. Шунинг учун, мен янги сайловларни ўтказиш адолатли бўлади деб ҳисоблайман”, - деди депутат.

Ўз навбатида, парламент қуйи палатаси раиси Вячеслав Володин Карелин ушбу таклифни конституция лойиҳасини иккинчи ўқишда тузатиш сифатида ишлаб чиқиши мумкинлигини таъкидлади. Таклиф бугуноқ кўриб чиқилади.

Бундан аввал ЛДПР раҳбари Владимир Жириновский Асосий қонунга тузатишлар қабул қилингандан кейин муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш ҳақида таклиф билан чиққанди.

Янгиликлар лентаси
0