21:19 05 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
443 0 0

Валентина Терешкова янги конституция қабул қилинганидан сўнг президентлик муддатларини бошидан ҳисоблашни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. "Единая Россия" партияси депутати Валентина Терешкова Россия Конституциясига ўзгаришлар киритилганидан сўнг президентлик муддатларини бошидан ҳисоблашни таклиф қилди. РИА Новости хабарига асосан.

“Президентлик муддатлари чекловини олиб ташлаш ёки янгиланган Конституция қабул қилинганидан сўнг, амалдаги президент, ҳар қандай фуқаро каби давлат раҳбари сифатида сайланиши мумкинлиги ҳақида қонун қабул қилишни таклиф қиламан”, - деди биринчи аёл космонавт.

Депутатнинг ушбу таклифи қизғин муҳокамалрга сабаб бўлди. Дума раиси Вячеслав Володин фикрига кўра, ушбу таклифни президент Владимир Путин билан муҳокама қилиш керак.

“Едина Россия” вакили Сергей Неверов фикрига кўра, ушбу таклиф киритилган тақдирда Россиянинг энг йирик партияси уни қўллаб-қувватлайди.  

Эслатиб ўтамиз, январ ойининг охирида Россия президенти Владимир Путин Конституцияга бир неча ўзгаришлар киритишни таклиф қилган эди. Янги Конституция лойиҳаси Дума томониадн тасдиқланганидан сўнг, Россияда 22 апрел куни референдум ўтказиш ва ушбу кунни  дам олиш куни деб тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган эди.

Асосий мавзулар