23:59 25 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
785 0 0

Россия Федерация Кенгаши янги қуролларини стратегик ҳужум қуролларни қисқартириш шартномасига киритилмаслигини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 10 март - Sputnik. Федерация Кенгашининг Ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси Константин Косачев Давлат Департаментининг Россияда ишлаб чиқилаётган қуролларини стратегик ҳужум қуролларни қисқартириш шартномасига (СНВ-3) киритиш ҳақидаги таклифини танқид қилди, деб хабар беради РИА Новости.

Душанба куни Вашингтонда Россия қуролларининг қай бири, уларнинг фикрига кўра, 2021 йил бошида тугайдиган СНВ-3 шартномасига қўшилиши кераклигини айтишди. Бошқа қуроллар қаторида, Посейдон ядровий двигателли сув ости аппарати, ядровий қурол билан қуролланган қанотли ракета ва ҳаводан учириладиган баллистик ракета ҳақида сўз юритилди.

"Давлат Департаментининг баёнотида, мен билишимча, Россиянинг барча янги қуролларининг турлари, шу жумладан ишлаб чиқилаётган ва хизматга қабул қилинмаганларининг ҳам рўйхати келтирилган. Бундай тўлиқ тугатилмаган илмий-тадқиқот конструкторлик ишларига чеклашлар, у Россияники бўлсин ёки АҚШники, умуман истисно қилинади ва ҳозир ҳам, келажакда ҳам муҳокама қилинмайди”, - дея изоҳ берди РИА Новостига Косачев.

Сенатор таъкидлашича, СНВ-3-ни узайтириш "мумкин ва мақсадга мувофиқдир ва бунинг учун етарли вақт бор". Аммо, келишувни ўзгартиришга вақт қолмади, дея қўшимча қилди у.

СНВ-3 шартномаси

Стратегик ҳужум қуролларни қисқартириш шартномаси (ДСНВ-3) 2010 йилда имзоланган ва 2011 йил 5 февралда кучга кирган.

Ушбу ҳужжат Россия ва АҚШ ўртасидаги қуролларни чеклаш тўғрисидаги ягона шартнома бўлиб қолмоқда. Шартнома муддати 2021 йил февралида тугайди. Аввалроқ, Трамп Россия, Хитой ва АҚШ ўртасида янги уч томонлама ядровий битимни ишлаб чиқиш истаги ҳақида гапирганди. Пекинда бу фикр рад этилди.

Шартномада томонларнинг ҳар бири ўзларининг ядровий арсеналларининг етти йил ва ундан кейин ҳам умумий сони 700 та қитъалараро баллистик ракеталар, сув ости кемалари ва оғир бомбардимончилардаги баллистик ракеталар, шунингдек, 1550 та жанговар каллалари ва 800 та жойлаштирилган ва жойлаштирилмаган зарба қурилмаларидан ошмаган даражада бўлишини назарда тутилган.

2018 йил 5-феврал Россия ва АҚШ СНВ-3 кўрсаткичларига эришадиган муддат эди.

Асосий мавзулар