АҚШ Туркияга Сурияда қўшимча ёрдам тақдим этиши мумкин

© Sputnik / Денис Асланов / Медиабанкка ўтишВоеннослужащие США.
Военнослужащие США. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Туркия НАТО низомининг 4 моддасига биноан кўмак сўраб, НАТО мамлакатларига мурожаат қилган.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. АҚШ Идлибдаги вазият боис НАТО орқали Туркияга ёрдам қўлини чўзиши мумкинлигини истисно қилмаяпти. Бу ҳақда АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Жейс Жеффери маълум қилди.

“Туркия НАТО низомининг 4 моддасига биноан кўмак сўраб, НАТО мамлакатларига мурожаат қилди. Биз (АҚШ) ҳам қайси имкониятлар мавжудлиги тушуниш мақсадида НАТО мамлакатлари билан ишламоқдамиз. Испаниянинг Patriot батареяси бор, яна бир батарея ҳозирда Туркияда. 2012 йилдан буён НАТОнинг турли кучлари Туркияда Сурия инқирозига жавобан жойлаштирилганди”, - дея вакил сўзларидан келтиради РИА Новости.

Президент РФ В. Путин встретился с президентом Турции Р. Т. Эрдоганом - Sputnik Ўзбекистон
Эрдоған Трампдан Идлибдаги вазият туфайли кўмак сўради

“Биз НАТО нима қила олишини ўрганяпмиз. Барча вариантлар стол устида, кўрамиз, кейин нима бўлади ва бизнинг иттифоқдошларимиз нима таклиф қилишади ва АҚШ уларни қўллаш учун нима қила олади”, - дея қўшимча қилган Жеффери.

Бир неча кун олдин Москвада Россия президенти Владимир Путин ва Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдоған музокаралар ўтказишди. Музокараларнинг асосий мавзуси Суриянинг Идлиб шаҳридаги вазият бўлди. Учрашув натижасига кўра томонлар ўт очишни тўхтатиш режими ва хавфсизлик йўлагини яратиш тўғрисида келишувга эришдилар.

Идлибда вазият “Ҳаят Таҳрир аш-Шом”* террорчилари 27 февралда Сурия ҳукумат кучларига қарши кенг кўламли ҳужумни бошлагандан кейин кескинлашди. Асад армияси жавоб ўти очди. Шу қаторда бу ерда бўлмаслиги керак бўлган турклар ҳам бомбардимонга учради.

Натижада 36 нафар турк аскари ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ одам жароҳат олди. Шундан сўнг Россия томони дарҳол Сурия кучлари томонидан ўт отишни тўлиқ тўхтатиш чораларини кўрди ва ҳалок бўлганлар ва ярадорларни Туркияга хавфсиз эвакуация қилиниши таъминланди. Мудофаа вазирлиги Россия авиациясидан ушбу ҳудудда фойдаланилмаганлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0