Уханда қатор корхоналарга ишни қайта тиклашга рухсат берилди

© AP Photo/Arek RatajУлица города Ухань в китайской провинции Хубэй
Улица города Ухань в китайской провинции Хубэй - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги турдаги коронавирус тарқалиши ўчоғи бўлган Ухань шаҳрининг асосий корхоналари ўз фаолиятларини қайта тиклашлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 11 мар — Sputnik. Янги турдаги коронавирус тарқалиши ўчоғи бўлган Ухань шаҳрининг асосий корхоналари ўз фаолиятларини қайта тиклашлари мумкин. Ушбу қарор эпидемия вазиятининг анча яхшиланиши ортидан қабул қилинган. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, биринчи навбатда миллий иқтисодиёт ва халқ фаровонлигини ривожлантирадиган муҳим корхоналар ишни қайта тиклайди. Улар қаторида тиббий ускуналар, дори воситалари, ҳимоя ва дезинфекция воситалари ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам бор.

Шаҳар коммунал хизмати, жумладан, сув, иссиқлик таъминоти каби ҳаёт учун зарур бўлган корхоналар ҳам ўз ишларини тўлиқ қайта тиклашлари мумкин.

Иранские женщины носят защитные маски, чтобы предотвратить заражение коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга нега коронавируснинг тиши ўтмаяпти ёхуд сирли вирус ҳақида билмаганларингиз

Қолаверса, дўконлар, супермаркетлар, чакана савдо билан шуғулланувчилар, етказиб бериш хизмати ва электрон тижорат билан шуғулланувчи компанияларга одатдаги иш режимига қайтишга рухсат берилган.

Бошқа компаниялар ишларини 20 мартдан кейин қайта тиклашлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати 2019 йил 31 декабр куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) мамлакатнинг марказий қисмидаги (Хубэй провинцияси) Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берган эди. Айнан Ухань коронавируснинг дунё бўйлаб тарқалиши ўчоғи бўлган. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар - бу янги коронавирус. ЖССТ ушбу касалликни халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди ва ушбу касалликка расмий COVID-19 номини берди.

2020 йилнинг 11 март ҳолатига кўра, дунё бўйича COVID-19 коронавируси билан касалланганларнинг умумий сони 119 мингдан ошган. Коронавирус 100 дан зиёд мамлакатда қайд этилган. Жанубий Корея, Япония, Италия ва Эронда вируснинг авж олиши кузатилмоқда. Мазкур касалликдан 4292 киши вафот этган ва 66 мингдан зиёд киши эса тузалиб кетган.

Янгиликлар лентаси
0