Украина расман уч ҳафталик карантин эълон қилди

© Sputnik / Макс Ветров / Медиабанкка ўтишАктивисты заблокировали автотрассу у поселка Чонгар на границе Украины и Крыма
Активисты заблокировали автотрассу у поселка Чонгар на границе Украины и Крыма - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украинада янги инфекция билан беморланиш илк ҳолати ўтган ҳафтада Черновицк вилоятида қайд қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Украина ҳукумати коронавирус туфайли мамлакат ўқиш муассасаларида уч ҳафталик карантин жорий қилди, оммавий тадбирларнинг ўтказилиши ҳам таъқиқ остида қолди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Монгольский треугольник, где нет коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
"Мўғул учбурчаги" сири ёки нима сабабдан Марказий Осиёда коронавирус йўқ

Украинада янги инфекция билан беморланиш илк ҳолати ўтган ҳафтада Черновицк вилоятида қайд қилинган эди. Вирусни юқтирган шахс - Италиядан келаётган сайёҳ бўлган. Коронавирус симптомлари украиналикда у ватанига қайтиб келгач, икки кундан сўнг намоён бўлган. Касаллик аломатлари пайдо бўлганига қадар у оила шифокори тавсияларига амал қилган.

Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги бемор ҳолати стабил эканлигини, температураси нормаллигини, аммо у ҳозирча заифлигини маълум қилган. Эркакни даволаш ишлари давом этмоқда.

Хитой ҳукумати 2019 йилнинг 31 декабрида Бутундаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакат марказий қисми (Хубэй провинцияси)да Ухань шаҳрида авж олган номаълум пневмония ҳақида хабардор қилган эди.

Мутахассислар касаллик қўзғатувчиси - янги турдаги коронавирус эканлигини аниқлаганлар. БССТ ушбу эпидемияни халқаро аҳамиятга молик бўлган фавқулодда ҳолат деб тан олди ва касалликка расман - COVID-19, деб ном берди.

Янгиликлар лентаси
0