10:16 28 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
74001

Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган кенг кўламли тадбирга тайёргарлик кетмоқда, уни бекор қилиш ҳақида ҳеч қандай гап бўлаётгани йўқ - Песков.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Коронавирус туфайли 9 май кунига режалаштирилган Ғалаба парадини бекор қилиш ёки чеклаш ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ, деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Песков, шунингдек, Россия учун йирик ва муҳим бўлган тадбирда кўплаб хорижий меҳмонлар таклиф қилинганини ва уларнинг аксарияти ўз иштирокини тасдиқлаганини хабар қилди.

“Тадбирга ҳар томонлама тайёргарлик кетмоқда, делегацияларни кутиб олиш, ҳарбий парадга доир ишлар олиб борилмоқда. Парадни бекор қилиш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Бу жуда йирик масштабли тадбир бўлади.Вазиятни кузатиб борамиз”, - деди Песков.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Москва мэри Сергей Собянинг пойтахтда 1000 кишидан ортиқ кишилар жамланадиган оммавий тадбирлар ўтказишни таъқиқлаган эди.

Маълумот учун Москвага Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ўз иштирокларини тасдиқлаган эди. Улар орасида КХШТ ва МДҲ давлатлари раҳбарлари, Ҳиндистон, Франция, Чехия, Куба ва бошқа мамлакат президентлари бор. АҚШ президенти Дональд Трамп парадга келмаслигини маълум қилган. 

Асосий мавзулар