Канада бош вазирининг рафиқаси коронавирусни юқтирди

© REUTERS / Axel SchmidtПремьер-министр Канады Джастин Трюдо с супругой и сыном спускаются по трапу после приземления в аэропорту Гамбурга
Премьер-министр Канады Джастин Трюдо с супругой и сыном спускаются по трапу после приземления в аэропорту Гамбурга - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сал аввал Канада бош вазири рафиқаси Британиядан қайтиб, ўзида вирусли касаллик аломатларини сезгач, изоляция режимига ўтиб, уйдан ишлаш қарорини қабул қилган эди.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Канада бош вазири Жастин Трюдонинг рафиқаси Софи топширган намуна мусбат чиқди, деб хабар қилди Канада ҳукумати расмий вакили Камерон Аҳмад. РИА Новости хабари асосида.

Здание министерства здравоохранения Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
ССВ коронавирус тарқалгани ҳақидаги аудиохабарга раддия берди

Жастин Трюдо бир муддат олдин рафиқаси Британиядан қайтиб, ўзида вирусли касаллик аломатларини сезгач, ўз-ўзини изоляция қилиш режимига ўтиб, уйдан ишлаш қарорини қабул қилган эди.

Трюдонинг ўзида вирус аломатлари аниқланмаган. Унинг рафиқасида беморлик енгил шаклда кечмоқда.

Янги коронавирус инфекцияси

Ўтган йилнинг охирида ХХР ҳукумати келиб чиқиши номаълум пневмония эпидемияси ҳақида хабар қилган эди. Сўнгра мутахассислар томонидан касаллик қўзғатувчиси - янги коронавирус эканлиги аниқланди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти пандемия ҳақида эълон қилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйича 110дан зиёд мамлакатларда 125 минг киши янги турдаги коронавирус билан беморланган, улардан 4625 нафари вафот этган, 68 мингдан зиёди шифо топган.

Россия Федерациясида коронавирусни юқтирганлик билан боғлиқ 34та ҳолат қайд этилган.

Санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов 12 март кунига қадар Ўзбекистонда биронта коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаганлигини расман маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0