АҚШ сув ости кемасининг намойишкорона музни ёриб чиқиши бироз ўхшамай қолди

Oбуна бўлиш
Америка сув ости кемаси Арктикадаги Россия ҳарбий базаси ёнидан сузиб чиқаётганида музлар орасига тиқилиб қолди.

АҚШ Ҳарбий денгиз флоти ўзининг YouTube каналида USS Toledo атом сув ости кемасининг Арктикада музни ёриб устига сузиб чиқиш видеосини жойлаштирди. Қисқа видео что этилганидан сўнг унинг остида кўплаб ҳазилолмуз изоҳлар пайдо бўлди.

Арктика ҳудудига ўқув машғулотлари ўтказиш учун етиб келган сув ости кемаси музни ёриб сув устига чиқади, лекин кема музни тўлиқ ёриб чиқа олмайди. Унинг ракеталар жойлашган қисми муз остида қолади.

Шундан сўнг матрослар белкурак ва бензин арралар ёрдамида музниқатламини кесиб кемани устини очишга мажбур бўлишади.

Видео Интернетда пайдо бўлганидан сўнг, кўплаб кинояли изоҳларга сабаб бўлди. Оддий фойдаланаувчилар бундай сузиб чиқишнинг бефойдалигини қайд этишди. Ҳарбий экспертлар эса АҚШ денгиз флотининг бу ишини хавфли манёвр деб аташди. Чунки бундан олдин АҚШ сув ости кемалари музни ёриб чиқиш оқибатида олган шикастларидан сўнг 4 маротаба таъмирлашга мажбур бўлишган. Бундай кемаларни таъирлаш жуда қимматга тушган.

Янгиликлар лентаси
0