Хитойда коронавирусга чалинганларнинг деярли 84 %и даволанди

© REUTERS / Darley ShenЗакрытый рынок морепродуктов в Ухане, провинция Хубэй
Закрытый рынок морепродуктов в Ухане, провинция Хубэй - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЖССТ 11 март куни дунёда янги коронавирус пандемиясини эълон қилди. ХҲР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси 12 март куни мамлакатда эпидемиянинг энг юқори чўққиси ўтиб бўлганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Хитойда янги турдаги коронавирус билан оғриган беморлар сони кундан кунга камаймоқда, ҳозирги пайтда 9,898 киши касалхоналарда қолмоқда, ХХРнинг соғлиқни сақлаш бўйича давлат қўмитасининг маълумотларига кўра, инфекцияни юқтирганларнинг 84 фоизи тузалиб кетган.

Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус туфайли Ўзбекистонда содир бўлган ўзгаришлар

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойнинг орол ыисмида тасдиқланган коронавирус инфекцияси ҳолатлари сони 80 860 га етди, шундан 67 749 киши даволаниб касалхонадан чиқарилди, бу жами ҳолатларнинг 83,78% ни ташкил қилади.

Эпидемия бошлангандан бери, Хубей провинциясидан ташқари, бутун Хитой бўйлаб 13622 та юқтириш ҳолатлари қайд этилган, улардан 114 таси ҳалокатли, ўлим даражаси эса 0,87%. Эпидемиянинг ўчоғи бўлган Хубей провинциясида 67798 та инфекция ҳолати аниқланди, 3099 киши вафот этди, ўлим даражаси 4,57% ни ташкил этди.

Шу билан бирга, Хубей провинциясининг Ухань шаҳрида ўлим даражаси 4,93% ни ташкил этди. Умуман олганда, эпидемия 3213 кишининг ҳаётига зомин бўлди, мамлакатда ўртача ўлим даражаси 3,97% ни ташкил этди.

2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатнинг марказий қисмида (Хубей провинцияси) Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония касаллиги авж олгани ҳақида хабардор этганди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчиси янги коронавирус эканлигини аниқладилар, кейинчалик касалликка расмий COVID-19 номи берилди.

ЖССТ 11 март куни дунёда янги коронавирус пандемиясини эълон қилди. ХҲР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси 12 март куни мамлакатда эпидемиянинг энг юқори чўққиси ўтиб бўлганини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0