АҚШ соғлиқни сақлаш тизими коронавирусга тайёр эмас, деб ҳисоблайди Сандерс

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишБывший кандидат в президенты США, сенатор Берни Сандерс
Бывший кандидат в президенты США, сенатор Берни Сандерс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сандерснинг сўзларига кўра, ҳар йили Қўшма Штатларда эпидемия бўлмаган вақтда ҳам 60 минг киши шифокор қабулига ўз вақтида бора олмасликлари сабабли вафот этади.

ТОШКЕНТ, 16 мар - Sputnik. Демократик партиядан президентликка номзодликка даъвогар сенатор Берни Сандерс АҚШ соғлиқни сақлаш тизими коронавирус эпидемияси билан курашишга тайёр эмаслигини маълум қилди.

“Биз тайёр эмасмиз ва тайёр бўлмаганмиз ҳам, чунки бизда тизимнинг йўқ. Бизда минглаб суғурта (тиббий) режалар мавжуд, улар барча одамларга тиббий хизмат кўрсатишга тайёр тизим эмас”, - деди Сандерс бошқа бир президентликка номзод - вице-президент Жо Байден билан телевизион мунозарада. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп коронавирусга қарши вакцина яратаётган немис олимларини оғдиришга уринмоқда

Сандерснинг сўзларига кўра, ҳар йили Қўшма Штатларда эпидемия бўлмаган вақтда ҳам 60 минг киши шифокор қабулига ўз вақтида бора олмасликлари сабабли вафот этади.

“Бу (коронавирус билан боғлиқ) инқироз вазиятни янада ёмонлаштириши аниқ”, - деб қўшимча қилди сенатор.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, бугунги кунда АҚШда 3,2 мингдан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилган, 62 киши вафот этган.

Байден ва Сандерс дебатлари дастлаб Аризонанинг Финикс шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ, коронавирус пандемияси туфайли АҚШ сайловлари тарихида биринчи марта дебатларни CNNнинг Вашингтондаги студиясида томошабинларсиз ва  учта телевизион бошловчилар билан ўтказишга қарор қилинди.

Янгиликлар лентаси
0