Владивостокда ҳам Наврўз бекор қилинди

© Sputnik / Виталий АньковВладивосток
Владивосток - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
21 март куни Владивостокда Наврўз байрам тадбирлари коронавирус тарқалиши хавфи туфайли бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 16 мар — Sputnik. 21 март куни Владивостокда Наврўз байрам тадбирлари коронавирус тарқалиши хавфи туфайли бекор қилинди, деб хабар қилди РИА Новости "Адолат"  Приморск ўлкасида ўзбектонликлар жамоат ташкилоти раиси Баҳодир Нураков.

Железнодорожный узел - Sputnik Ўзбекистон
Карантин ташқи савдо юклари ҳаракатига таъсир кўрсатадими - Божхона қўмитаси жавоби

"Биз бу йил коронавирус билан боғлиқ ҳолда (Приморе шаҳрида -) Наврўз оммавий тарзда нишонламаслигимиздан афсусдамиз", деди Нураков.

Унинг сўзларига кўра, одатда бундай тадбирлар мингга яқин одамларни тўпланарди.

"Биз чегара ҳудудидамиз - Хитой, Жанубий Корея, Япония. Биз Наврўзни оилавий кутиб олишга қарор қилдик ва Приморе барча аҳолисини байрам билан табриклаймиз", - дейди Нураков.

Ўзбекистон ҳукумати якшанба куни коронавирус тарқалиши хавфи туфайли 21 март куни Наврўз байрамига бағишланган оммавий тадбирларни бекор қилишга қарор қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Афғонистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон 21-23 март кунлари ушбу мамлакатларда нишонланадиган Наврўз байрами муносабати билан байрам тадбирлари бекор қилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  11 март куни янги коронавирусининг пандемия тарқалишини эълон қилди. Дунёнинг 140 дан ортиқ давлатда 153 мингдан ортиқ одам юқумли касалликка чалинган, уларнинг аксарияти тузалиб кетган, 5,7 минг киши вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0