Қирғизистон ҳам чет элликларнинг киришини вақтинча тақиқлашга қарор қилди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишОткрытие границы между Киргизией и Казахстаном
Открытие границы между Киргизией и Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон ҳукумати коронавируснинг кириб келишини олдини олиш мақсадида чет элликлар учун чегараларни ёпишга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 17 мар - Sputnik. Қирғизистонда коронавирус таҳдиди туфайли чет элликларнинг мамлакатга киришига вақтинча тақиқ жорий этилди. 

Ҳозирга қадар Қирғизистонда Covid-19 коронавируси билан касалланишнинг тасдиқланган битта ҳам ҳолати мавжуд эмас.

“Биз чет эл фуқароларининг кириб келишига вақтинча тақиқ жорий қилмоқдамиз. Бу барча мамлакатлар фуқароларига нисбатан қўлланилади. Кўпгина давлатлар коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича шунга ўхшаш чораларни кўрмоқда. Бу тақиқ юк ташишга таъсир қилмайди”, -  дея мамлакат бош вазирининг ўринбосари Алтинай Омурбекованинг сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.

Пограничный пункт, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Барча чет эл фуқароларига Россияга кириш тақиқланади

Бош вазир ўринбосари Қирғизистондаги чет элликлар мамлакатни хавфсиз тарк этишлари мумкинлигини айтди.

“Бизнинг фуқароларимиз республикага кира оладилар”, - дея қўшимча қилди у.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Қирғизистонда коронавирус мавжуд эмас.

Бундан ташқари, шифокорлар назорати остида 500 дан ортиқ киши турмоқда. Тахминий инфекция билан касалланиш ҳолатларига жавоб бериш бўйича республика штаби ташкил этилди. Мактаб ва университетларда уч ҳафталик карантин жорий этилди. Ҳукумат фуқароларга кўплаб одамлар йиғиладиган тадбирларга бормасликни тавсия қилди ва чет эл сафарларини қолдиришни маслаҳат берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йилнинг 15 март куни коронавирус билан касалланишнинг биринчи ҳолати қайд этилди. 2020 йил 17 март куни ҳолатига касалланганлар сони 10 кишини ташкил этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасадди вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда эпидемиологик суриштирув ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати олиниб, уларнинг саломатлиги устидан ҳам тиббий назорат ўрнатилди.

Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда барча куч ва воситалар коронавирусга қарши жалб қилинган 

Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда. Ўқув юртлари, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларидан 3 ҳафталик таътил эълон қилинди. Хориждаги фуқароларни ватанга қайтариш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон ТИВ, элчихоналар ва консуллик муассасаларида мамлакатнинг хориждаги фуқаролари мурожаатларига тезкорлик билан жавоб бериш учун Оператив штаблар тузилган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби
Оператив штаб телефонлари: +998 71 233 28 28, +998 97 136 51 51 (мобил)
Call center – 1164
Telegram: +99897 136 51 51
ТИВ электрон почтаси: info@mfa.uz.

Янгиликлар лентаси
0