Кимлар коронавируснинг яширин ташувчиси бўлиши мумкин?

© Sputnik / Мигель Кандела / Медиабанкка ўтишСитуация в Гонконге в связи с коронавирусом
Ситуация в Гонконге в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойлик олимлар Гуанчжоу шаҳридан 745 болани текширишди. Улардан фақат ўнтаси коронавирусни топдилар, уларда касаллик жиддий аломатларсиз ўтди.

ТОШКЕНТ, 17 мар — Sputnik. Болалар COVID-19 коронавирусни яшириш ташувчилари бўлиши мумкин, чунки уларда бу касаллик енгил ўтади. Уларда катталар сингари ҳеч қандай оғир аломатлар кузатилмайди. Бу ҳақда Medicalxpress илмий портал хабар қилди.

Специалисты министерства здравоохранения в аэропорту Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Беморлар сони ошди: Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 нафарга етди

Хабарда айтилишича, Хитойлик олимлар Гуанчжоу шаҳридан 2 ойликдан 15 ёшгача бўлган 745 болани текширишди. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинган инсонлар билан яқин мулоқотда бўлишган. Бироқ улардан фақат ўнтасида вирус топилди.

“Ўн нафар боланинг ҳеч бирида оғир аломатлар бўлмади. Етти нафарда ҳарорат юқори эди, лекин у 39 даражадан ошмади. Йўтал, томоқ оғриғиши ҳоллари бўлган, аммо катталарда учрайдиган мушак ва бош оғриғиши кузатилмади. Кўкрак қафаси рентген қилинганда пневмония белгилари аниқланмади”, - деб таъкидлашди хитойлик шифокорлар.

Олимларнинг сўзларига кўра, бундай енгил аломатлар коронавирус тарқалишининг муаммоси ҳисобланади, яъни болалар уни ташувчиси бўлиши мумкин. Болалар учун инкубацион давр 14 кундан ортиқ бўлиши керак. Шунинг учун тадқиқотчилар барча мактабларни ёпиб карантинга ўтказиш ва болаларни онлайн таълимга ўтишни тавсия қиладилар.

Янгиликлар лентаси
0