Саудия Арабистони "Катта йигирматалик" фавқулодда саммитини онлайн режимда чақиради

© Sputnik / Александр Юрьев / Медиабанкка ўтишВид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии.
Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Катта йигирматалик" давлатлари етакчилари COVID-19 пандемиясига координациялашган ҳолда қарши курашиш масаласини муҳокама қиладилар

ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Саудия Арабистони "Катта йигирматалик" фавқулодда саммитини келгуси ҳафтада онлайн режимда чақиради, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Солнечная электростанция - Sputnik Ўзбекистон
Нефт нархи қулаши ва муқобил энергетика инқирози кимга керак?

"G20 раиси бўлган Саудия Арабистони келаси ҳафтада G20 етакчиларининг фавқулодда виртуал саммитини чақириш мақсадида G20га аъзо давлатлар билан боғланмоқда. Улар COVID-19 пандемиясига координациялашган ҳолда қарши курашиш масаласини муҳокама қиладилар", - дейилади саммит сайтида.

Хабарда айтилишича, Саудия Арабистони халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда пандемия оқибатларини пасайтириш устида ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавирусини пандемия, деб эълон қилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 200 мингга яқин инсон коронавирус билан беморланган, уларнинг 80 мингга яқини шифо топган, 7 мингдан зиёди вафот этган. Коронавирус 155 та давлатга кириб борган.

Янгиликлар лентаси
0