Бундестагда коронавирус туфайли Россияга қарши санкцияларни олиб ташлашга чақиришди

© Sputnik / Савельев Виталий / Медиабанкка ўтишБундестаг
Бундестаг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сенатор фикрича, коронавирус катта миқёсга чиқса, европаликлар ўзларининг русофоб позицияларини енгиб ўтишга мажбур бўладилар.

ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Бундестагнинг халқаро қўмитаси аъзоси Валдемар Гердт Германия Россия билан муносабатларни қайта кўриб чиқиши ва янги коронавирус пандемияси фонида Москвага нисбатан самарасиз санкцияларни олиб ташлаши кераклигини айтди. Бу ҳақда РИА Новости "Известия"га таяниб ҳабар бермоқда.

Врачи скорой медицинской помощи доставили пациента с подозрением на коронавирус в больницу  - Sputnik Ўзбекистон
Бир суткада Россиянинг яна 15 вилоятида коронавирус аниқланди

Унинг фикрича, давлатлар қийин дамларда бир-бирларига ёрдам беришлари керак. Депутат прогнозига кўра, ҳозирги инқироз Европа Иттифоқи иқтисодиётига оғир зарба етказиши мумкин.

"Санкцияларни коронавирус туфайли вужудга келган инқироздан олдинроқ бекор қилиш керак эди. Аммо бугун, чегаралар ёпилганида бу янада долзарб мавзу бўлиб қолмоқда", - дейди Гердт.

Унинг таъкидлашича, Европа мамлакатлари Россия билан савдо-сотиқни қайта тиклаши керак, бу бутун иқтисодий тизимга фойда келтиради. Гердт Бундестаг халқаро қўмитасининг кейинги йиғилишида ушбу масалани кўтаришни режалаштирмоқда.

Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии. - Sputnik Ўзбекистон
Саудия Арабистони "Катта йигирматалик" фавқулодда саммитини онлайн режимда чақиради

Бундестагнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича Чап қанот фракцияси расмий вакили Александер Ной ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

"Ҳукумат долзарб муаммоларни ҳал қилишга эътибор қаратиши керак. Россияга қарши санкциялар, фойдасиз, айниқса, ҳозирги шароитда", - деб ҳисоблайди сиёсатчи.

Федерация Кенгаши аъзоси Алексей Пушков нашрга берган интервьюсида, бу ғояни Германия канцлери Ангела Меркел позицияси туфайли амалга ошириш мураккаб кечишини айтди - чунки Меркель чекловлар масаласини мудом Донбассдаги вазият ўз ечимини топиши билан боғлаб келади.

Сенатор фикрича, коронавирус катта миқёсга чиқса, европаликлар ўзларининг русофоб позицияларини енгиб ўтишга мажбур бўладилар.

Янгиликлар лентаси
0