04:40 25 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1281)
289 0 0

Трамп Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига қарамай, коронавирусни "хитойники" деб атади.

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik, Алексей Богдановский. АҚШ президенти Дональд Трамп 18 март куни Оқ уйда бўлиб ўтган брифинг чоғида коронавирус пандемияси туфайли ўзини "ҳарбий давр президенти", дея атади.

Трамп шунингдек, агар хусусий компаниялар томонидан тиббий анжомлар ишлаб чиқарилишига зарурат туғилса, 1950 йилдаги мудофаа саноати тўғрисидаги қонунни ишга солишини айтиб ўтган.

"Мен хитой вирусига қарши курашиш мақсадида, мудофаа саноати тўғрисидаги қонунни имзоладим, келажакда ҳолат ўта мураккаб тус олган тақдирда унга мурожаат қилиш учун. Умид қиламанки, бунга эҳтиёж бўлмайди, бу ҳолатда барчамиз бирдаммиз", - деб ёзган Трамп ўзининг Twitterида.

Трамп Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига қарамай, коронавирусни "хитойники" деб атади.

АҚШ ҳукумати вирус пандемияси Пекин билан муносабатлар ўткир тус олган, АҚШдан хитой журналистлари ва ХХРдан америкалик журналистлар чиқариб юборилган бир вақтда Хитойда бошланганини алоҳида таъкидлаган.

Трамп шу ерда ҳам хатоликка йўл қўйди, у мудофаа саноати тўғрисидаги қонунни имзолагани йўқ (Бу ишни президент Гарри Труман 1950 йилда амалга оширган), балки коронавирус эпидемияси вақтида ундан фойдаланиш бўйича фармонга имзо чеккан.

Қонун аввал бошдан федерал ҳукуматга Кореяда уруш олиб боришда ёрдам учун мўлжалланган эди, аммо кейинчалик уни бошқа урушларда, шунингек, тўронлар ва электр токи ўчишлари оқибатларини бартараф этишда ҳам фойдаланишган. Қонун федерал ҳукуматга хусусий компаниялардан миллий мудофаа эҳтиёжларини қондириш ҳуқуқини беради. Мисол учун, президент компаниялар биринчи навбатда давлат мудофаа шартномаларини бажаришларини буюриши мумкин. Бундан ташқари, қонун президентга қатор имтиёзлардан, хусусан, керакли ишлаб чиқаришни кўтариш учун кредитлаш сингари имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини беради.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1281)

Асосий мавзулар