04:30 30 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1288)
1081 0 0

Москвада коронавирусга чалинган аёл вафот этди. У 79 ёшда эди. Аёл ўтган ҳафтада шифохонага ётқизилганди.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Москвада коронавирусга чалинган аёл вафот этди. У 79 ёшда эди. Таъкидланишича, аёлда сурункали касалликлар кўп бўлган.

Аёл 13 март куни шифохонага ётқизилганди, кейинчалик Москвадаги 2-сонли юқумли касалликлар касалхонасига жўнатилган. У ерда коронавирусга тест олинган ва унда вирус борлиги тасдиқланган.

Аёл изоляция қилиниб, даволаш ишлари бошланган. Бироқ нафас олиш етишмовчилиги кучайиб борди.

Шифокорлар маълум қилишича, ўлим пневмония натижасида содир бўлган.

Беморда бир нечта сурункали касалликлар – диабет (2-тоифа), артериал гипертензия, юрак-қон томир касалликлари, ўпка гипертензияси, шунингдек буйракда тош бўлган.

Энди бемор билан мулоқот қилган одамлар аниқланган, улар шифокорлар назоратига олинди. 

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1288)

Асосий мавзулар