АҚШ нима сабабдан Россия ва Туркияни уриштирмоқчи - сиёсатшунос фикри

© ВКонтакте / Камран ГасановПолитолог, старший преподаватель РУДН Камран Гасанов
Политолог, старший преподаватель РУДН Камран Гасанов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017 йилда Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича Остона шартномаси қабул қилингандан бери америкаликлар ишлар "нотўғри" кетаётганлигини ҳис қилишмоқда, дейди эксперт.

ТОШКЕНТ, 19 мар - Sputnik. Сиёсатшунос, Россия Халқлар дўстлиги университети катта ўқитувчиси Камран Хасанов АҚШ Давлат котибининг Сурияда турк ҳарбийларининг ўлдирилишида Россия айбдор деган баёнотига изоҳ берди.

Трасса М5 Дамаск-Алеппо в районе поселения Маарет-Нуман провинции Идлиб в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Туркия Идлиб бўйича кўплаб масалалар юзасидан келишувга эришди

Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Майк Помпео Россияни Сурияда "ўнлаб турк ҳарбийлари" ўлимида айблади. Шунингдек, у АҚШнинг иттифоқдоши бўлган Туркияни қўллаб-қувватлаш ва "зўравонликни тугатиш" учун янги чораларни кўриб чиқаётганини айтди.

Илгари АҚШ давлат котиби Москва ва Анқаранинг Суриядаги ҳамкорлигини маъқуллар эди, дейди сиёсатшунос Камран Ҳасанов. У Помпеонинг баёнотини "мунозарали" деб атади, деб ёзади Sputnik Абхазия.

"Бир томондан, Помпео Россия ва Туркия ўртасидаги келишувни қўллаб-қувватлайди ва бу зўравонликни камайтириб тинч аҳолини қутқаришга имкон беради, деб айтади. Шу вақтнинг ўзида, у Россия Федерациясини турк ҳарбийларини ўлдиришда айблаб Турк жамоатчилиги кўзи олдида Россиянинг обрўсига путур етказиб, яқинда Идлибда авж олган зиддиятлар сабабли парчаланиб кетишига оз қолган иттифоққа бўлиниб кетиш хавфини солди”, - деди Хасанов.

Экспертнинг фикрича, юзага келган вазиятда АҚШ учун асосийси - Туркия уларнинг таъсир доирасидан чиқиб кетмаслиги. 2017 йилда Остона шартномаси қабул қилингандан бери америкаликлар ишлар "нотўғри" кетаётганлигини ҳис қилишмоқда, деб таъкидлайди у.

"Туркия Сурияда Россия билан бирга фаол иш олиб борди. Америкаликлар Эрдўғонни (Туркия Президенти Ражаб) устидан назоратни ушлаб туришнинг иложи йўқлигини тушунишди ва у Туркия манфаатларига мос келадиган бўлса, трансатлантик бирдамлиги учун Россия билан лойиҳалардан воз кечишга тайёр эмас. 5 март кунги Идлибда биргаликдаги патрул қилиш тўғрисидаги Россия ва Туркия ўртасидаги келишув, АҚШ учун маълум миқёсда фойда келтириши мумкин бўлган ҳар қандай ҳарбий тўқнашувларни истисно қилади", - деди Хасанов.

Унинг фикрига кўра, Вашингтоннинг мақсади - Туркия ва Россия ўртасида очиқ урушнинг олдини олиш, чунки НАТО ҳам бунга жалб қилиниши мумкин, лекин шу билан бирга, кескинликни Туркияни НАТО таъсир доирасидан чиқмайдиган даражада ушлаб туриш.

Тўлиқ шарҳни радио подкастида тингланг.

Политолог о действиях США в Сирии: внести раскол в альянс России и Турции
Янгиликлар лентаси
0