08:48 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
105910

Россия ҳуқуқни сақлаш органлари "Озодлик радиоси" устидан Жиноят кодексининг 354-банди (Нацизмни оқлаш) бўйича текширувни бошлади.

ТОШКЕНТ, 19 мар – Sputnik. Россия ҳуқуқни сақлаш органлари “Озодлик радиоси” (Россия Адлия вазирлиги қарорига биноан чет эл агенти деб тан олинган) сайтида чоп этилган мақола юзасидан текширув бошлади, деб хабар қилмоқда Russia Today.

Гап “Озодлик” сайтида чоп этилган “Тегеранская сказка Лубянки. Была ли операция “Длинный прыжок”?” мақоласи ҳақида кетмоқда. Ҳуқуқни сақлаш органлари маълумотига кўра, ушбу мақолада СССРнинг Иккинчи  жаҳон уруши йилларидаги фаолияти ҳақида ёлғон маълумотлар қасддан тарқатилаётган бўлиши мумкин.

Хорижий ОАВнинг ушбу ҳаракатига Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 354 бандининг 2 бўлимига (Нацизмни оқлашга ҳаракат қилиш) мувофиқ ҳуқуқий баҳо берилиши мумкин. Айни дамда тегишли органлар ушбу иш юзасидан текширув олиб бормоқда.

Тарихий манбааларда айтилишига кўра, Вермахтнинг “Длинний прыжок” опреацияси Иккинчи жаҳон уруши йилларида Теҳронда Сталин, Черчил ва Рузвельт учрашуви вақтида ҳужум уюштириб ушбу давлат раҳбарларини йўқ қилишни назарда тутган бўлган. Лекин Операция совет разведкаси томонидан фош этилиб унинг ижрочилари зарарсизлантирилган. 1981 йилда СССР, Франция ва Швейцария киноижодкорлари томонидан ушбу воқеалар акс этган “Тегеран-43” номли бадиий фильм суратга олинган эди.

Асосий мавзулар