13:02 29 Май 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (874)
950630

Хитой вирусологи Чжан Вэньхун COVID-19 пандемияси тез орада тугайди деган фикрни унутиш кераклигини айтди.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. COVID-19 бўйича Хитой клиник мутахассислар гуруҳининг раҳбари Чжан Вэньхун Европа мамлакатларининг коронавирусга қарши кураш борасидаги истиқболларини баҳолади, деб хабар қилди South China Morning Post.

“Агар вирус яна пайдо бўлиши ва йўқолиши, буларнинг барчаси бир - икки йил давом этиши бу нормал ҳолат. <…> Яқин орада Европада пандемия тугайди деган фикрни унутинглар”, - деди хитойлик вирусолог талабалар учун ўтказилган видеоконференцияда.

Унинг фикрига кўра, Европа ҳукумати вирус тарқалишини фақат “ўта радикал” чоралар билан тўхтатиши мумкин эди. Масалан, давлатларда ҳар қандай фаолиятни тўлиқ музлатиш ва чегараларни тўлиқ ёпиш орқали. Аммо Германия ва Европанинг бошқа давлатлари бундай қилмайди, дейди шифокор.

“Агар бутун дунё тўрт ҳафта давомида тўхтаб қолса, биз пандемияни тўхтата олардик”, - мутахассис сўзларини келтиради нашр.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни COVID-19 янги коронавирус пандемияси ҳақида эълон қилганди. Дунё бўйлаб 292 минг киши вирусга чалинган, 12 минг киши вафот қилди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (874)

Асосий мавзулар