03:42 04 Июн 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (45)
1003 0 0

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни адвокатини айтишича, унинг саломатлиги кескин ёмонлашган

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Суд мажлиси давомида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг соғлиги ёмонлашган ва натижада суд жараёни кейинга қолдирилган, деб хабар қилди Sputnik Қирғизистон адвокат Замир Жоошевга таянган ҳолда.

"Суд эрталаб бошланди. Мажлис тушлик учун танаффусга тўхтатилганида, Атамбаевни қўриқчилар олиб кетди. Улар Атамбаевнинг соғлиги ёмонлашганини айтишди. Атамбаев қон босимидан шикоят қилмоқда", - деди у.

Атамбаевнинг адвокати шунингдек, судга ГНКБ СИЗОси тиббий-санитар хизмати томонидан ҳимоясидаги шахснинг соғлиги ёмонлашгани ҳақидаги актни тақдим этган.

Кейинги суд мажлиси 30 мартга қолдирилган.

Таъкидлаш жоизки, бу Кой-Тошдаги воқеалар юзасидан ўтказилаётган биринчи суд мажлиси эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 7-8 август кунлари Қирғизистон махсус хизматлари собиқ президентнинг тарафдорларига нисбатан махсус воситаларни қўллаган эди.

Ўшанда Атамбаевнинг тарафдорлари спецназга жавобан ўт очган ва шу боис, биринчи куни собиқ президентни қўлга олишнинг имкони бўлмаган. Атамбаевнинг тарафдорлари олти нафар спецназ жангчиларини асир олган.

Эртаси куни тарафдорлар ва куч тузилмаси вакиллари ўртасида яна тўқнашув юз берган ва жанг эрталабгача давом этган. Натижада, Атамбаевнинг ўзи куч тузилмаларига таслим бўлган.

Қирғизистон парламенти Атамбаевни август ойидаги тартибсизликлар учун жавобгар, деб топган.

Тўқнашувлар вақтида 136 киши жароҳатланган ва бир нафар спецназ ходими ҳалок бўлган.

Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (45)

Асосий мавзулар