09:36 02 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (520)
68401

Коронавирус атрофидаги вазиятга бағишлаб ўтказилган матбуот-анжуманида АҚШ президенти билан кулгили ҳолат юз берди

ТОШКЕНТ, 24 мар - Sputnik. Америка президенти Дональд Трамп АҚШ маъмуриятининг коронавирусга қарши кураш бўйича координатори Дебора Биркснинг бетоблигини эшитиши ҳамон, ўзини зудлик билан четга олди.

"Шанба куни истимам бироз кўтарилганди", - деди аёл сешанба куни коронавирус билан боғлиқ вазият юзасидан уюштирилган ва Трамп иштирок этаётган матбуот-анжуманида.

Буни эшитган Трамп "Оҳ!" - деганча, дарҳол аёлдан бир неча қадам узоқлашди.

"Балки бу ошқозон-ичак билан боғлиқ нимадир. Мен масъулиятлиман. Шифокорман. Мен ҳаммасини текширдим... Шанба куни тест топширдим ва каминада коронавирус борлиги таслиқланмади", - давом этди Биркс.

Аёлга яқинроқ келган Трамп гўё анча енгил тортгандек яна чуқур "уҳ" тортди. Аммо бу сафар унинг юзида табассум акс этарди.

"Айтганингиз учун раҳмат", - қўшимча қилди АҚШ президенти.

"Мана, биз қандай қилиб бир-биримиз ҳақимизда қайғурмоғимиз лозим", - дея ўз нутқини якунлади Биркс, коронавирус билан боғлиқ вазиятда ҳар бир шахснинг масъулияти ҳақида гапирар экан.

Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (520)

Асосий мавзулар