08:47 26 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
107020

Путин Москва вилоятида коронавирусни даволаш учун махсус қурилаётган юқумли касалликлар шифохонасини бориб кўрди.

ТОШКЕНТ, 24 мар - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Москва вилояти Коммунарка посёлкасида жойлашган юқумли касалликлар учун махсус қурилаётган янги касалхонага келди, деб хабар қилди президент матбуот котиби Дмитрий Песков. 

Бундан олдин Россия презиеднти Ново-Огарёводаги резиденциясида коронавирусга қарши курашга бағишланган йиғилш ўтказган эди. Унда Москва мэри Сергей Собянин бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова ҳамда соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашколар иштирок этган эди. 

Путин йиғилишда бугунни кунда коронавирусга қарши кўрилаётган чоралар ҳақидаги ҳисоботларни тинглаган ва шундан сўнг янги қурилаётган шифохонани бориб кўришга қарор қилган.

Янги қурилаётган юқумли касалликлар шифохонаси Москвадан 50 км масофада жойлашган бўлиб, 500 та ўринга эга. Шундан 250таси реанимацион ускуналар ва сунъий нафас олиш тизими билан жиҳозланган. Шифохона жуда қисқа муддат ичида қуриб битказилмоқда. Бу ерга COVID-19 билан касалланганларни олиб келиш бошланган. 

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 495 кишига етган. Шундан 300дан ортиғи Москвада қайд этилган.

© Sputnik / Алексей Дружинин
Президент РФ В. Путин посетил больницу в Коммунарке

 

 

Асосий мавзулар