17:36 05 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
73310

Ҳар қандай танкчининг орзуси ва НАТО учун жиддий хавф - The National Interest Россиянинг Т-95 танкига худди шундай таъриф бермоқда

ТОШКЕНТ, 25 мар - Sputnik. Россиянинг тўртинчи авлодга мансуб асосий жанговар Т-95 танки Шимолий Атлантика Альянси (НАТО) мамлакатлари учун ҳақиқий даҳшатга айланиши мумкин, деб ёзади американинг The National Interest нашри.

Мақолада қайд этилишича, Т-95 танкини ишлаб чиқариш Россия томонидан тўхтатилган, аммо ушбу техника келажаги порлоқ бўлиши мумкин эди.

Муаллиф рус Т-95га танкчининг орзуси дея, таъриф беради. Техниканинг афзал жиҳатлари орасида юқори ҳаракатчанлик, унинг яхши зирҳлангани ва ўт очиш қудратига алоҳида урғу берилган.

The National Interest, шунингдек, танк 152 мм диаметрли асосий пушкага эга эканлигига аниқлик киритиб ўтган.

The National Interest материалида Т-95 ҳар қандай душман танкларидан, жумладан, американинг М1 Abrams, немисларнинг Leopard 2, японларнинг Type 90 ва Жанубий Кореянинг К1А1 танкидан ҳам устун бўлиши мумкинлиги таъкидланган.

Баланд минораси ва корпуси туфайли, Т-95, "нишонга олишнинг яхши бурчакларини" танлай олиши мумкинлиги қайд этилган.

"Нишонлар кўз илғамайдиган масофада жойлашган ёки шаҳар ичида уруш пайтида биноларнинг томлари ёки юқори қаватларида жойлашган душманларга қарата ўқ отиш керак бўлса, бу хусусиятлар, айниқса фойдалидир", - дейилади мақолада.

Журналист Т-95 эҳтимол "реактив зирҳ" ва фаол мудофаа тизими билан жиҳозланган бўлиши мумкин, дея тахмин қилган.

The National Interest нашрида ёзилишича, Т-95 оммавий ишлаб чиқаришга қўйилганида, у даҳшатли душманга айланган бўларди.

Асосий мавзулар