18:12 05 Апрел 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
138401

Хитойнинг Юньнан вилоятида яшовчи фуқаро қўшни вилоятга бораётганида автобусда тўсатдан вафот этди. Кутилмаган ўлимдан сўнг шифокорлар эркакка хантавирус синдроми ташхисини қўйишган.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Хитойда хантавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди, деб хабар қилади Global Times.

Хабарга кўра, Хитойнинг Юньнан вилоятида яшовчи фуқаро автобусда қўшни вилоятга бораётганида, тўсатдан вафот этган. Унинг кутилмаган ўлимидан сўнг, шифокорлар эркакка хантавирус синдроми ташхисини қўйганлар. Ушбу касаллик хантавирус деб ном олган вирус туфайли юзага келади.

Автобусдаги қолган 32 киши зудлик билан тиббий текширувдан ўтказилган. Улар орасида беморланганлар ҳақида маълумот ҳозирча йўқ.

Хантавирус одамларга кемирувчилардан юқиши мумкин. Вирус кемирувчилар томонидан ташилиб, уларнинг пешобида қолади ва ҳаво орқали тарқалади.

Одамдан одамга ўтиш бу вирусга хос эмас, фақат Аргентина ва Чилида ҳолатлар қайд этилган. Шунингдек, ҳашаротлар, кўршапалаклар тишлаши оқибатида юқиши ҳам мумкин.

Кўпинча иссиқ ва қуруқ мавсумларда, ўрмонга сайр қилиш учун борганда юқтирилади.

Хантавируснинг белгилари – бош оғриғи, заифлик, йўтал, буйрак ва овқат ҳазм қилишдаги муаммолар.

Асосий мавзулар