11:54 31 Март 2020
Эфир
  • RUB121.10
  • EUR10637.67
  • USD9554.22
Дунёда
Ҳавола олиш
52420

Коронавирус эпидемияси тарқалишини олдини олиш, аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида Россияда келгуси ҳафта - дам олиш кунлари деб эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин келаётган ҳафтада дам олиш эълон қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

“30 мартдан 3 апрелга қадар, маошларни сақлаб қолган ҳолда дам олиш кунлари деб белгилансин”, - дейилган Россия президентининг баёнотида.

Баёнотда айтилишига кўра, ушбу қарор коронавирус эпидемиясини чеклаш, аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган.

Доимий фаолият юритувчи ташкилотлар, дорихоналар ва тиббий муассасалар, аҳолини озиқ-овқат билан таъминловчи ташкилотлар ушбу қарор таъсири остига тушмайди.

Бундан ташқари Путин ўз баёнотида ишсизлик учун тўланадиган ёрдам пулини 8 мингдан 12 минггача оширишни назардан тутган.

Эслатиб ўтамиз,айни дамда Россияда коронавирусга чалинганлар сони 658 кишини ташкил қилмоқда. Улардан 500 нафари Москва шаҳрида қайд этилган.

Асосий мавзулар