Мутахассис биринчи ўлимга олиб келган ҳантавирусни коронавирус билан таққослади

© REUTERS / Darley ShenЗакрытый рынок морепродуктов в Ухане, провинция Хубэй
Закрытый рынок морепродуктов в Ухане, провинция Хубэй - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассиснинг фикрига кўра, ҳантавируслар одамларга маълум бир хавф туғдиради. Аммо у янги турдаги коронавирус каби оқибатларга олиб келмайди.

ТОШКЕНТ, 26 мар - Sputnik. Хитойда аниқланган ҳантавируснинг одамларга COVID-19 коронавирусига қараганда хавфи камроқдир. Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, Россия Табиий фанлар академияси ва Нью-Йорк Фанлар академиясининг аъзоси Анатолий Альштейн Ura.ru порталига берган интервьюсида маълум қилди.

Илгари Хитойда Юннан провинцияси фуқароси ишга кетаётиб автобусда вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Унинг ҳантавирус учун тести мусбат бўлиб чиққан, қолган 32 нафар йўловчилар ҳам синовдан ўтган.

“Ҳозирда COVID-19 коронавируси келтириб чиқарганидек катта эпидемияларни  ҳантавируслар келтириб чиқармайди”, - дея деди Альштейн сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости.

Машина скорой помощи в Китае - Sputnik Ўзбекистон
Хитойда хантавирус пайдо бўлди – бир киши вафот этди

Мутахассис ҳантавируслар одамларга маълум бир хавф туғдиради, деган хулосага келди, аммо у янги турдаги коронавирус каби оқибатларга олиб келмайди.

Одамлар кемирувчилар ёки уларнинг чиқиндиларидан ҳантавирус юқтириши мумкин. Одамдан одамга юқиши унга хос эмас, шунга ўхшаш ҳолатлар фақат Аргентина ва Чилида қайд этилган. Айрим турдаги ҳашаротлар билан озуқаланадиган кўршапалаклар чақиши натижасида юқтириш ҳолатлари ҳам маълум. Кўпинча одамлар иссиқ ва қуруқ мавсумларда, ўрмонда сайр қилиш учун борганларида юқтиришади.

Аломатлар орасида иситма, қон кетиш ва буйрак зарарланиши бўлади.

COVID-19

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавируснинг янги турини юқтирганлар сони 414 мингдан ошди, ўлим ҳолатлари 18 мингдан ошди.

Ўзбекистонда 65 киши касалланган, улардан 5 нафари тузалиш арафасида. Мамлакатда 20 мингдан ортиқ киши карантинда.

Янгиликлар лентаси
0