22:32 30 Октябр 2020
Эфир
  • RUB136.11
  • EUR12285.78
  • USD10359.88
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1238)
2144 0 0

2019 йил 11 декабр куни Уханда яшайдиган аёл номаълум сабабларга кўра иситма кўтарилади ва у клиникага мурожаат қилади, у ерда соғлиғи яхшиланмайди. Беш кундан сўнг аёл бошқа шифохонага ётқизилади.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Хитойда коронавирусга чалинган биринчи инсон аёл эканлиги маълум бўлди. У Ухань шаҳридаги “”Хуанань” денгиз маҳсулотлари бозорида креветка сотувчиси бўлиб ишлаган. Бу ҳақда Хитойнинг “Пэнпай” газетаси мақола тайёрлади.

Таъкидланишича, аёлнинг фамилияси - Вэй, 2019 йил 11 декабр куни номаълум сабабларга кўра унинг иситмаси кўтарилади. У бозор яқинида дўконни ижарага олган. Унинг уйи биринчи қаватида жойлашган клиникага мурожаат қилади, лекин у ерда унга ёрдам беришмади. 16 декабрь куни аёл Хуачжун илм ва фан университети қошидаги “Сехэ” шифохонасига мурожаат қилди.

Газета журналистлари янги турдаги вирусга илк беморлар рўйхати нусхасини олдилар. Ундаги маълумотларга кўра, “Хуанань” бозорига келган 24 киши келган, улардан 4 киши – бир оила аъзолари.

Шунингдек, журналистлар шу бозорга келмаган ва у ердагилар билан ҳеч қандай мулоқот қилмаган яна бир бемор ҳақида маълумотга эга бўлдилар. Унинг фамилияси Чэнь, унда ҳам 16 декабрь куни иситмаси кўтарилди.

Эркак компанияларнинг бирида молия бўлимида ишлашини ва тирик қушлар ёки шу бозорда бўлган кишилар билан мулоқотда бўлмаганлигини шифокорларга айтади. Унинг сўзларига кўра, у 30 км узоқликда истиқомат қилади. У тахмин қилишича, ишга кетаётган вақтда метрода вирус инфекциясини юқтириб олган бўлиши мумкин.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (1238)

Асосий мавзулар