20:12 05 Июл 2020
Эфир
  • RUB145.97
  • EUR11411.48
  • USD10173.38
Дунёда
Ҳавола олиш
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (938)
386 0 0

ЖССТ раҳбарининг фикрига кўра, коронавирус тарқалишига қарши курашишда олға силжиш учун 6 та усул мавжуд.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Фуқароларни изоляция қилиш ва ҳаракатни чеклаш чоралари коронавирус пандемиясини батамом йўқ қилишга ёрдам бермайди, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари (ЖССТ) Тедрос Гебреисус матбуот анжуманда.

“Бундай чоралар коронавирус тарқалишида вақтни ютишга ёрдам беради, бироқ одамлар ҳаётини сақлаб қолиши учун етарли эмас”, - дейди ЖССТ раҳбари.

Унинг фикрига кўра, коронавирус тарқалишига қарши курашишда олға силжиш учун 6 та усул мавжуд:

- соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш;

- вирусга чалинганларни даволаш ишлари билан шуғулланадиган тиббиёт ходимларини тайёрлаш;

- беморларни қабул қилиш учун қўшимча шифохоналар ташкил қилиш;

- беморларнинг барча мулоқотларини кузатиш;

- барча касалланганларни аниқлаш;

- коронавирусни аниқлаш тестлар миқдорини кўпайтириш.

Бундай чоралар нафақат вируснинг тарқалишини тўхтатади, балки барча чекловлар олиб ташланганидан кейин эпидемия қайта бошланишига йўл қўймайди.

Дунё бўйлаб 466 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинган, 21 мингдан ортиқ киши вафот этди, 113 мингдан ортиғи соғайди.

Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (938)

Асосий мавзулар